Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ГУЛЛАР ШАҲРИ – УРГАНЧИМ
01.06.2015

Урганч шаҳрида кенг кўламда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этаяпти.
Шахримизни гулларга буркаш мақсадида энг чиройли ва хушбўй деб топилган гултожихўроз, катарантус, астра, петтуня, шафран, вербиня каби 20 турдан зиёд 13 миллион туп гул кўчатлари ўтказилди. Вилоят маркази янада чирой очиб, дилларга завқ - шавқ бағишлади. Гул - гўзаллик, нафосат тимсоли. Гуллар нафақат гўзаллик рамзи, балки инсон руҳиятига тетиклик улашувчи, хушнуд кайфият ато этгувчи, хушбўй насимлари ва ифорлари билан кўнгилларни шодлантирувчи неъматдир.
Бугунги Урганчнинг янгиланган, кенг ва равон кўчаларини кезар эканмиз, анвойи гулларни бағрига олган хиёбонлар ўзгача жилваланади. Айниқса, Марказий кўчалардаги турли-туман гуллар кўзларни қувнатиб турганлигидан қувонч хисси юракларимизни энтиктиради. Бугун шаҳримизнинг барча жойи файзли, ораста, кукаламзорлаштирилган. Воҳа маркази кундан-кунга ўзгача чирой очиб, дов-дарахтларга, айниқса, бири-биридан гўзал гулларга бурканиб бораётганлигидан шодланиб кетасиз.
“Воҳамизни гулларга буркаймиз” шиори остида шаҳар ва туманлардаги айрим умумтаълим мактаблари, касб-хунар коллежларида гул кўчатлари етиштириш бўйича намунали ишлар янада қизғин давом этди.
Айниқса, “Воҳа гуллари” масъулияти чекланган жамияти аъзолари ҳам гул ўстириш борасида фаоллик кўрсатишди.
Кишининг қулфи дилини очиб юборадиган гуллар шаҳримизни янада файзли қилаётир, нафис хидларни таратаётир. Гуллар шаҳрига айланиб бораётган Урганчимнинг гўзаллиги қадим воҳанинг ҳуснига холдек ярашган.

Феруза ТАНГРИБЕРГАНОВА.
“Хоразм ҳақиқати” 2015 йил 30 май №43 (19181)