Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Ҳаж сафарига тайёрмисиз?
12.01.2018

Ҳаж ислом арконларидан бири бўлиб, жисмоний ва молиявий имконияти бўлган кишига бу ибодатни умри давомида бир марта адо этиш фарздир. Мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда виждон эркинлиги ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланиб, бошқа диний амаллар қаторида ҳаж ва умра зиёратига бориб-келишга ҳам йўл очилди, қулай шарт-шароитлар яратилди.Ҳар йили юртимизнинг минглаб мўмин мусулмонлари ана шу имкониятдан фойдаланиб муборак ҳаж зиёратини адо этиб қайтмоқдалар.Аммо улар орасида  ҳажнинг улуғ ибодат эканлигини, унинг ҳақиқий мазмун-моҳиятини идроқ қилмай, эл-юрт орасида ҳожилик номини олиш, обрў эътиборга эришиш мақсадида ёки тижорат учун ушбу сафарга отланаётганлар  ҳам афсуски, учраб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори бу борадаги  ишларни янада такомиллаштирди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш борасида Хоразм вилоятида ҳам тадбирлар бошлаб юборилди.

Аввало, ҳаж тадбирига боришда ижтимоий адолатни таъминлаш, муносиб номзодларни саралаш мақсадида  вилоятдаги 497 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирида 7 кишидан иборат таркибдаги ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳ таркибига, қоидага кўра, туман бош имоми, маҳалла имоми, маҳалла раиси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, профилактика инспектори, Хотин-қизлар қўмитаси ва «Нуроний» жамғармаси вакиллари киритилди. «Ҳаж» тадбирига боришга номзодлар навбатга қўйилишидан аввал махсус талаблар асосида ишчи гуруҳ суҳбатидан ўтказилмоқда.

-2018 йилги ҳаж мавсуми зиёратчиларини саралашда номзодларнинг моддий ва жисмоний имкониятлари, аввал ҳажга бормаганлиги, ислом дини ва ҳаж ибодати ҳақидаги тушунчалари, маънавияти, маърифати, маҳалладаги обрў-эътибори, оиласидаги муҳитнинг соғломлиги, маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга қўшаётган ҳиссаси, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам беришига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз,-дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилоятидаги вакили Хайрулла Абдуллаев.-     Имом –домлаларимиз маҳаллаларда ҳажга бориш мўмин-мусулмон киши учун умр давомида бир марта фарз эканлиги, уни адо этган ҳожилар бормаганларга ўрин бериши, ёшлар ўз навбатларини ёши катталарга бермоқлари улкан савоб эканини тушунтирмоқдалар. Шу ўринда "Ҳар қандай яхши  иш қилсангиз, албатта, уни Аллоҳ билур”, деган оятдан келиб чиқиб айтиш жоизки, ўзига тўқ кишиларнинг қайта-қайта ҳажга бориш ўрнига маблағларини етим-есир, кам таъминланган оилаларга, умумхалқ манфаати йўлида ўзларининг номаи амалларига садақаи жория бўлиб ёзиладиган ишларга сарфлашлари айни муддаодир.

Гурлан туманидаги "Навбаҳор” маҳалласида истиқомат қилувчи Баҳодир Бобожонов ҳам 2010 йилдан буён ҳаж сафарига бориш учун навбат кутарди.Маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил қилинган ишчи гуруҳ бу йил унинг номзодини якдиллик билан қўллаб-қувватлади.Чунки Баҳодир ака маҳалласидаги иккита боқувчисини йўқотган оилага доимий равишда ҳомийлик кўрсатиб келади.Ўтган йил бир маҳалладошининг мураккаб буйрак жарроҳлик амалиёти харажатларини ўз зиммасига олди.Яна бир кам таъминланган оила фарзандининг никоҳ тўйига бош-қош бўлиб тўйхона харажатларини тўлаш билан бирга ёш келин-куёвларга мебель жамланмасини ҳам совға қилди.Ўз маблағи ҳисобидан маҳалла ҳудудида ободонлаштириш,қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширди.Бир неча йилдирки унинг фирмасига қарашли автобуслар олий ўқув юрти талабалари ва мактаб ўқувчилари учун текин,касб-ҳунар коллежи ўқувчиларига 50 фоиз чегирма билан хизмат кўрсатади.Туманнинг бошқа маҳаллаларидан бўлган, адашиб нотўғри диний ғоялар таъсирига тушиб қолган ёшларни тўғри йўлга солиш,уларни иш билан таъминлашга ҳам ҳисса қўшмоқда.Маҳаллаларда ишчи гуруҳлар томондан ана шундай эл-юрга нафи тегадиган,имон-эътиқодли, ҳалол хизмати билан намуна бўладиган фуқаролар ҳаж зиёратига бориш учун саралаб олинмоқда.

Жорий йилда Хоразм вилояти бўйича юртдошларимиздан 200 нафари муборак ҳаж, 300 нафари умра зиёратига бориш имкониятига эга бўладилар.

                                                                                    Одилбек Одомбоев,"Халқ сўзи” мухбири