Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ҲАЖ ЗИЁРАТИДАН ҚАЙТИБ КЕЛИШДИ
08.10.2015

    Маълумки, шу йилнинг 11 сентябрида бир гуруҳ элдошларимиз Урганч халқаро аеропортидан Ҳаж сафарига жўнаб кетишган эди.
Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада бўлиб муборак Ҳаж зиёратини амалга оширган юртдошларимиз 5 октябрь куни Урганч халқаро аеропортида кутиб олинди.
    - Мустақиллик шарофати билан миллий урф-одатларимиз, қадриятларимиз қайта тикланди. Рўза-ю Рамазон, Қурбон хайити байрамлари хурсандчилик билан нишонланмоқда. Мана, шукрона бўлсинки, Ҳаж зиёратига бориб-келиш имкониятлари яратилди, дейди мамнунлик билан Янгиарик туманидаги Гулобод қишлоғида истиқомат қилаётган Зеваржон опа Мадаминова.
    Ҳаж зиёратидан қайтиб келган Роҳатжон она ва Отаназар отани фарзандлари, набиралари кутиб олишар экан:
    - Шу кунларга етказганига шукроналик билдирамиз. Юртимиз бунданда обод, кўркам бўлиши учун дуоларга қўл очдик. Бизга мана шундай эзгу амалларни адо этишга шароитлар яратиб берилгани учун раҳматлар айтамиз,  дейишди, улар кўзларида севинч ёшлари билан.
    Ҳаж зиёратадан қайтиб келганларни маҳаллий ҳокимлик вакиллари ҳамда уларнинг ўғил-қизлари, яқинлари хурсандчилик билан кутиб олдилар.

“Хоразм ҳақиқати” 2015 йил 7 октябрь №80 (19218)