Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ҲАМКОРЛИК ВА КООПЕРАЦИЯ ЙЎЛИДА
09.04.2011

Урганч шаҳридаги вилоят ёшлар ижодиёти марказининг кўргазмалар залида анъанавий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўтказилди. Икки кун давомида вилоятдаги 115 корхона ўзларининг 300 турдан кўпроқ маҳсулотларини намойиш қилишди.

- Ушбу тадбир Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда бешинчи марта ўтказилмоқда, деди ярмарка ва биржа очилиши тантанасида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Жумагалдиев. -Улар йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш кооперацияси имкониятларини кенгайтириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг имкониятларини фаоллаштириш, янги тур, шу жумладан импортбоп маҳсулотларни намойиш қилиш, буюртмалар портфелини ўстиришга хизмат қилади.

Ушбу ярмарканинг оммавийлиги ва самарадорлигини биргина мисол билан кўрсатиш мумкин. Ўтган йили унда ҳамкорлик ва ўзаро кооперация алоқаларига доир 2,8 миллиард сўмликдан ортиқ 151 шартнома тузилган эди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра бу йилги ярмаркада ўзаро маҳсулот етказиб бериш борасида 3,5 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди. Бундан ташқари 20 тур янги маҳсулотни ишлаб чишқариш бўйича келишув имзоланди.

Тадбирда вилоят ҳокими О.Оллаберганов иштирок этди.

Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси очилишига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Акбарова қатнашди ва сўзга чиқди.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси