Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ҲАВО ШАРИДА УЧИШ АКЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
24.05.2018

Хоразм вилояти 4-сектори, вилоят давлат солиқ бошқармасининг ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги,туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бўлми, ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Хива шаҳар ва туман ёшлари учун ҳаво шарида учиш акцияси ҳамда Ичан қалъага саёҳат ташкил этилди. 

Унда Хива шаҳар ва туман мактаб ўқувчилари, болалар шаҳарчаси тарибияланувлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари иштирок этдилар. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарорида белгиланган топшириқларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда асосий эътибор келажак авлоднинг маънавий камолотини янада юксалтиришга, уларда тарихий обидаларимиз, ўтмишдаги бой маданий меросларимиз, қадриятларимизга бўлган хурматини янада оширишга ҳамда ёшларнинг маънавий дунёқарашини янада бойитишга қаратилди. 

Ўқувчи ёшлар Хиванинг тарихий обидалари, минора, мадраса ва муқаддас қадамжоларни, очиқ осмон остидаги музейни ҳаво шари орқали томоша қилдилар. 

  • Мен Ичан қалъани юқоридан биринчи томоша қилишим. Ҳаво шарида учиш менга завқ бағишлади. Тенгдошларим билан қадимий шаҳримизни баландликда томоша қилдик. Барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, - дейди Хива шаҳар болалар шаҳарчаси тарбияланувчиси Шаҳноза Ниязметова  

Ўзбекистон аэронавтика федерацияси мутахассислари Тошкентдан олиб келган чиройли ҳаво шарида дастлабки тўрт иштирокчи ёшлар парвоз қилди. Уларнинг соғ-саломат Ота дарвоза олдига қўнганини кўрган ёшлар орасида чексиз завқ бағишлади. Туризмни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур ҳаво шари маҳаллий ва хорижлик сайёҳларда катта қизиқиш уйғотди.

  • Мазкур ҳаво шари Хивага яқинда ўрнатилди, - дейди Аэроновтика федерациясининг Хоразм вилояти филиали директори Илхом Сетматов.  Асосий мақсадимиз ички туризмни ривожлантириш, тарихий шаҳарларда сайёҳларга замоан талаблари асосида хизмат кўрсатишдан иборат. Бугунги ҳайрия акциясида болаларга ҳаво шарида учиш тартиби ҳақида маълумотлар берилди. Уларга Тошкент ва Самарқанд шаҳридан келган малакали мутахассисларимиз хизмат кўрсатишди. Болажонларнинг кўзларида қувонч бизга ҳам завқ бағишлади. Ҳаво шарида саёҳат қилишга нафақат ёшларда, балки Хивага ташриф буюрган барча сайёҳлар ва маҳаллий меҳмонларимизда ҳам қизиқиш тобора ортиб бормоқда.  

Хоразм вилояти 4-сектори ташаббуси билан Хивалик ёшлар учун ташкил этилган мазкур хайрия тадбири ёзги дам олиш ойида яна давом эттирилади.

Дилрабо КУРЯЗОВА