Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулайлик
11.01.2018

 Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида автомобиль йўлларида ҳаракатланиш эркинлигини чеклаётган, савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳамда ички ва ташқи туризмнинг ривожига салбий таъсир кўрсатаётган мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларнинг фаолиятини тугатиш ҳамда сонини қисқартириш таъкидланган эди.Республикамиз вилоятлари ўртасида постларнинг жойлашуви  фуқаролар учун ортиқча оворагарчилик келтириб чиқариш баробарида, иқтисодиётимизга ҳам салбий таъсир қилаётган эди.

Бугунги кунда ана шундай фойдасидан кўра, зиёни кўпроқ постлар олиб ташланмоқда.Жумладан, Хоразм вилоятининг Хонқа ва Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманларини боғловчи Амударё устига қурилган понтон кўприк бўйида жойлашган блок пост фаолияти ҳам тугатилди.

-Бир вилоят ҳудудидан бошқасига ўтар экансиз,кўзингиз "Оқ йўл”, "Хуш келибсиз!” деган ёзувлар илинган нақшинкор устунларга тушади,-дейди ҳайдовчи Эргаш Абдуллаев.-Аммо бу ерда жойлашган блок постларда баъзан бунинг акси бўлган манзарага гувоҳ бўлардик.Автотранспортлар кўплигидан тирбандликлар юзага келар,  ортиқча асаббузарликлар,навбат кутиш билан қимматли вақтингиз беҳуда ўтаётганидан кайфиятингиз бузиларди. Мободо Тошкентга йўл олгудек бўлсангиз 17 та мана шундай постлардан ўтиш машаққатини тасаввур қилаверинг.Президентимизнинг мамлакатимиз ички ҳудудидаги йўл-патруль маскани,блок ва тўсиқ постларини қисқартириш таклифи халқимизнинг айни дилидаги гап  бўлди.  Бу тадбир ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига туртки беради.

Айни кунда вилоятда мавжуд бошқа  постларнинг ҳам фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилмоқда.                                                                                               

                                                              Одилбек Одомбоев, "Халқ сўзи” мухбири