Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ҲИЗБУТ-ТАҲРИР НИМА?
04.07.2012

Ислом дини инсоният тарихида буюк таълимотлардан бўлиб, донишмандлик, ҳикмат манбаидир. Эътиқод асосларини ўзида мужассам этган Қуръони карим энг сўнгги илохий таълимот ва акомлар мажмуасидир. Тарихдан маълумки, ушбу таълимотни қабул қилган халқлар дунё маданияти юксалишига катта ҳисса қўшганлар. Жумладан, марказий осиё минтақаси жаҳонга фан ва маданиятнинг турли соҳаларида буюк зотларни етиштириб берган.

Ўзбекистон республикаси мустақилликка эришиши диний, маънавий-руҳий эркинликларга ҳам йўл очиб берди. Ҳақиқий диний эътиқод эркинлиги шаклланди. Миллий истиқлол мафкурасида муқаддас ислом динимизнинг моҳияти, унинг инсонпарварлик ғоялари, динга соғлом муносабат масалалари ўзининг оқилона ифодасини топди.
Минг афсуски, 20-аср ниҳоясига келиб кишиларни ўзаро меҳр-оқибат, тотувликка чорловчи асл диний қадриятларни ҳокимият пайида юрган ёвуз ниятли кучлар ва уларнинг югурдаклари - жангари тўдалар ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида “Ислом давлати тузиш. Ҳалифаликни тиклаш, Жиҳод уйиштириш” каби даъволар билан алмаштиришга уриндилар. Ислом динининг асл моҳиятини бузиб талқин қила бошладилар. Ана шундай гуруҳлардан бири ҳалифаликни тарғиб қилувчи “Ҳизбут-таҳрир ал-исломий яъни ислом озодлик партияси ташкилотидир, “Хизбут-таҳрир ал-исломий” ташкилотига 1953 йил Такийиддин Набаҳония томонидан асос солинган.

“Ҳизбут-таҳрир ал-исломий” ташкилоти ўз олдига қўйган назарий мақсади асосида, биринчидан, ислом ниқоби остида ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, ғаразли, бузғунчи ғоялари билан фаолият олиб бориб, ўз ғояларига етиш учун кишилар онгида ўз партиялари ҳақида тушунча уйғотишга ҳаракат қиладилар. Бунда улар ҳар бир шахснинг фикрлаш доирасига қараб ўз таълимотларига даъват қиладилар. Унинг фаолияти қатъий ишлаб чиқилган дастур ва тизим шаклига келтирилган тарбия маскани орқали амалга оширилади. Албатта бундай масканлар молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб турувчи хориждаги “Ҳомийлар” тамонидан дастаклаб турилади.

Даслабки босичда бошланғич диний маълумотли кишиларни ўз сафида бирлаштирган “Ҳизбут-тахрир ал-исломий” ташкилоти кейинчалик дунёқараши ва мавжуд давлат тузуми муносабатига кўра зиёлилар, илмий ходимлар ва талабалар, хусусан ёшлар орасидан маълум миқдорини ўзларига оғдирадилар. Демакки, маълум даражада ақидапарастлик ғоялари билан заҳарлашга эришадилар.

Иккинчидан, жамиятда бўлаётган вақтинчалик қийинчиликлар, табиий офатларни кўрсатиб агар исломнинг тўғри ҳукмлари бўлганда эди бундай ҳодисалар рўй бермас эди, каби фикрлар билан ғараз ниятларини амалга оширишга уринадилар.

“Ҳизбут-таҳрир ал-исломий” ташкилоти аҳоли ўртасида пировард мақсади юртимизнинг тинчлиги-фаровонлиги бўлган ҳукуматимизнинг сиёсатига қарши ғояларни юзага келишига сабаб бўлади.

Шуни таъкидлаш жоизки, республикамиз ҳудудида тарқатилишга уринилаётган варақалар ислом динининг асл моҳиятини тушунмаган ёшларда мутаассиблик руҳининг илдиз отишига имкон яратади ва уларни ватанга қарши руҳда тарбиялашга хизмат қилади. Ватанга муҳаббат эса иймондан эканлиги ҳикматли сўзларимизда алоҳида такидлангандир.

Шу ўринда Расулуллоҳдан ривоят қилинган бир ҳадисни келтириб ўтиш ўринлидир: “Бир куни Расулуллоҳ (С.А.В.) ерга тўғри чизиқ чиздилар, сўнг унинг атрофида қисқа чизиқлар чиздилар, кейин тўғри чизиққа ишора қилиб: “Албатта мана шу менинг тўғри Йўлимдир унга эргашинглар бошқа йўлларга эргашманглар, сизларни тўғри йўлдан ажратади” оятини ўқидилар. Сўнг тўғри чизиқнинг устида бармоқларини юргизиб дедилар: Бу Аллоҳнинг йўли. Сўнг унинг атрофидаги бошқа чизиқларга ишора қилиб, мана бу йўллар, ҳар бир йўлнинг бошида шайтон туриб, одамларни у йўлларга чақиради” -дедилар.

Шундай экан, мусулмон кишига ўз мусулмон жамоасидан ажраб, қандайдир исломий партия ташкил этиб, маҳаллий равишда жамоатнинг онгига қарама-қарши ғояларни сингдиришга ҳаракат қилаётган оқимларнинг раҳнамолари инсон жинсидан бўлган шайтон эканлигини аниқ билиб олиш лозим бўлади.

Муҳтарам азизлар! Иймон эътиқодимизга раҳна соладиган, фарзандларни ота-оналаридан жудо қилишга олиб борадиган, дин учун курашаман дея, динига қарши курашадиган ғоя соҳибларининг пуч даъволарига учмайлик, пўписаларидан қўрқмайлик. Динимизни, эл-юртимизни ва ёшларимизни уларнинг ғаразли ниятларидан ҳимоя қилайлик.


Хайрулла ҳожи Абдуллаев,
Ҳазорасп туман бош имоми
ва «Шоҳпир» жомеъ
масжиди
имом-хатиби.


“Ҳазораспнома” газетси