Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ҲУДУД РАВНАҚИ, АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ-УСТУВОР ВАЗИФАЛАР...
30.10.2010

Ўтган пайшанба куни Урганчда вилоят фаолларининг 2010 йилнинг 9 ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва жорий йил 29 январида республика ҳукумати мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан белгилаб берилган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурининг энг муҳим устувор вааифаларини амалга оширишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирларни муҳокама қилишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими О.Оллаберганов маъруза қилди. Нотиқ жорий йилнинг 9 ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва 2010 йилнинг прогноз параметрларига сўзсиз эришиш бўйича кўрилаётган қўшимча чора-тадбирларга атрофлича тўхталди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Хўжаев йиғилишда қатнашди ва сўзга чикди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи иктисодий алокалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосарн Н.Нажимов йиғилишда иштирок этди.

Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш давомида иқтисодиёт тармоқлари ва 2010 йил Инвестиция дастурига киритилган объектларни ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишларининг ҳолати атрофлича таҳлил этилди.

Таъкидландики, жорий йилнинг тўққиз ойида тармоқ ва ҳудудий дастурларнинг амалга оширилиши натижасида иқтисодиётда барқарор ўсиш суръатлари таъминланиб, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 9,4 фоизга ўсишига эришилди: бунда иқтисодиётнинг барча тармоқлари юқори суръатда ривожланиб, саноат маҳсулотлари ҳажми 10 фоизга, қишлоқ хўжалиги - 10,2, пудрат ишлари ҳажми - 23,5, чакана савдо - 7,7, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш 11,3 фоизга ўсди. Ҳудудий корхоналар томонидан 2,3 миллион доллар миқдорида экспорт амалга оширилиб, белгиланган прогноз кўрсаткичи 145 фоизга бажарилди.

Молия-банк тизими барқарорлигини таъминлаш борасида қабул қилинган қарорлар сезиларли из қолдиряпти. Банкларнинг реал секторга йўналтирилган кредит қўйилмалари қолдиқлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 бараварга ўсди. Айниқса, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, уларнинг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтирилган кредит қўйилмалари ҳажми 1,5 бараварга ошиб, 77,9 миллиард сўмни ташкил этганлиги қувончли ҳолдир. Банклар балансига берилган 17 та банкрот корхона негизида замонавий технологиялар билан жиҳозланган 10 та янги корхона ишга туширилди.

Маҳаллийлаштириш дастури кўламларини кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турларини кўпайтириш устувор вазифалардан бўлиб турибди. Шу йўналишда олиб борилган ишлар туфайли 2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 1,2 миллион доллар миқдорида валюта иқтисод қилинди. Дастурга киритилган корхоналар томонидан ички бозорга 1,6 миллиард сўмлик маҳсулот етказиб берилди. Вилоятнинг белгиланган режа кўрсаткичи бажарилишини таъминлаш мақсадида “Хоразм антикорр инвест” корхонасида ишлаб чиқариш ва қурилишларда кенг фойдаланиладиган қурилиш битуми ва “Афри” МЧЖда пэт идишлар ишлаб чиқариш лойиҳалари кўриб чиқилмоқда.

Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида тижорат банклари томонидан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун технологик ускуналар, хом ашё ва материаллар харид қилишга 34 миллиард сўмлик кредитлар ажратилди. Шу туфайли истеьмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 12,5 фоизга ўсди.

Саноат салоҳиятини ошириш ҳудудий дастури бўйича 294 та лойиҳа амалга оширилиб, 32,3 миллиард сўм ва 6,7 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилди ва 2626 та янги иш ўрни яратилди.

Йиғилишда кичик бизнесни ривожлантириш масалалари атрофлича таҳлил этилди. Улар учун яратилаётган солиқ имтиёзлари ушбу соҳани изчил ривожлантиришга пухта замин бўлаётганлиги таъкидланди. Шу туфайли кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 69,6 фоизни, саноатда - 33,9, бандликда - 83,5 фоизни ташкил этди. Умуман, хизматлар соҳасини ривожлантириш, шу жумладан, қишлоқ жойларида унинг замонавий инфратузилмасини ташкил этиш ва хизматлар кўламини кенгайтириш айни кичик бизнес ҳисобига амалга оширилмоқда.

Ҳисобот даврида ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 271,6 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 52,2 фоизга ошди. Инвестициялар ҳажмининг 33 фоизи бевосита ишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилди. Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 7,0 миллион долларни, шу жумладан тўғридан тўғри хорижий инвестициялар 4,7 миллион долларни ташкил қилди ёки ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 3,4 баравар ўсишга эришилди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш, шунингдек қишлоқ жойларида уй-жой қурилиши кўламларини кенгайтириш масалалари ҳар томонлама муҳокама қилинди. Ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш ўтган йилларга нисбатан анча кўпайди ва ўсиш суръати 10,2 фоизни ташкил этди. Бу қишлоқ хўжалиги учун омадли келган йилда деҳқон ва фермерлар қилган фидойи меҳнатлар самарасидир. Хусусан, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича қувончли натижаларга эришилди. Бу борадаги экспорт салмоғи ўтган йилга нисбатан 12 баравар ўсганлиги дадил, ижобий қадамдир.

Қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида 11 та массивда қурилиши бошланган 530 та уй-жой бўйича 28,7 миллиард сўмлик маблағ ўзлаштирилди. 200 та уй-жой қурилиши якунланиб фойдаланишга топширилди. Замонавий материалларга бўлган эҳтиёжни тўлароқ қондириш мақсадида 47 та корхона, шу жумладан йилига 40 миллион дона ғишт ишлаб чиқарувчи учта ғишт заводи ишга туширилди. Шу туфайли янги иш ўринлари кўпайди. Бинобарин, ҳисобот даврида яратилган иш ўринларининг 85,6 фоизи қишлоқ жойларига тўғри келганлиги бежиз эмас.

Шунингдек, йиғилишда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари таҳлил қилинар экан, бу борада эришилган натижалар билан бирга қатор камчилик ва муаммолар ҳукм сураётганлиги атрофлича муҳокама этилди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда прогноз кўрсаткичлари таъминланган бўлсада, унинг айрим соҳалари, жумладан енгил саноат, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари саноати бўйича маҳсулотлар салмоғининг пасайишига йўл қўйилди. Жумладан, оҳак, деворбоп материаллар, йиғма темир-бетон, трикотаж, тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бир мунча қисқарди.

Жойларда мева, сабзавот, картошка маҳсулотларини қишга қарата ғамлаш ишлари суст давом этаётганлиги ташвиш билан тилга олинди. Шу мақсадни амалга оширишга даъват этилган савдо-харид корхоналарини ташкил этиш, улар ишини фаоллаштириш, махсус омборлар, музлаткичлар шохобчаларини кенгайтиришга етарли эътибор қаратилмаётир.

Кун тартибига қўйилган масалаларни кўриб чиқиш жараёнида мутасадди раҳбарларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришлари, соҳани ривожлантириш бўйича ишларнинг аҳволи юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Йиғилишда янги иш ўринлари яратиш, иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ижтимоий соҳа объектлари ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг куз-қиш даврига тайёрлиги борасида анча камчиликлар ҳукм сураётганлиги таъкидланди. Мутасадди раҳбарларга уй-жой фондининг 2010-2011 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини, шунингдек табиий газ ва электр энергияси узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш топширилди.

Йиғилишда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифалари сўзсиз бажарилишини таъминлаш, келгуси йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг аниқ чора-тадбирлари белгиланди.