Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Ҳуқуқий билимлар мустаҳкамланмоқда
06.06.2009

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Аҳолинииг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил қилинаётган тадбирлар ҳам ижобий самарасини бермоқда.

Урганч Давлат университетида профессор-ўқитувчилар, касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари, талабалар, Урганч шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маслаҳатчилар иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси қатор қонунларига, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнин ўрни, одам савдосиг қарши курашишдаги ва ҳар қандай жиноятчиликнинг олдини олишдаги фаолият ва вазифаларга эътибор қаратилди.

Давра суҳбатида УрДУ ректори Р.Эшчонов, Адлия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Т.Тўраев, Адлия вазирлиги масъул ходими Д.Сотвалдиев, Тошкент Давлат юридик институти талабаси Б.Илҳомжонов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи О.Каримов маърузалар 6илан қатнашиб, саволларга жавоб қайтардилар. Баҳс-мунозаралар давомида ёшларнинг ҳуқуқий билимлари мустаҳкамланаётганлиги қайд қилиниб, фаол талабаларга совғалар ҳам топширилди.

“Хоразм ҳақиқати” газетаси
№ 45 (18559) 06.06.2009 г.