Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Ҳурматли тадбиркорлар, жисмоний ва юридик шахслар!
03.04.2015

Жорий йилнинг 10-11 апрель кунлари Урганч шаҳридаги “Олимпия заҳиралари коллежи” биносида Ҳудудий саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ўтказилади. Ярмаркада 250 дан ортиқ саноат корхоналари ўзларининг 450 турдан ортиқ маҳсулотлари билан иштирок қиладилар.
Ҳудудий саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида маҳаллий истеъмол товарлари ярмаркаси ҳам ўтказилади. 
Ҳудудий саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали сотиб олиш мумкин. Бунинг учун қўшимча тендер ўтказиш талаб этилмайди.
Президентимизнинг 2012 йил  6 декабрдаги “Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ободонлаштириш ишларини ва Хоразм вилояти аҳолисини ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги    ПҚ-1874-сонли қарори асосида вилоятимизда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳудудий саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида маҳаллий корхоналар билан бирга, республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари билан иштирок этади. Демак, қурилиш ва савдо ташкилотлари маҳсулот сотиб олиш учун бошқа ҳудудларга бориб юрмасдан шу ернинг ўзида шартнома имзолашлари мумкин. 
Бундан ташқари, ярмарка доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 ноябрдаги “2013-2015 йилларда Хоразм вилоятиниг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги ПҚ-1856-сон қарори асосида вилоятимизда амалга ошириладиган йирик саноат лойиҳаларида ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган саноат маҳсулотлари, шу жумладан, ушбу лойиҳаларга кооперация доирасида етказиб бериладиган эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар бўйича алоҳида тақдимотлар доирасида ишлаб чиқарувчи корхоналар ўзларининг янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича таклифлар киритиши ва шу ернинг ўзида кооперация доирасида ишлаб чиқариш учун келишув баённомалари имзолашлари мумкин.
Вилоятдаги барча ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари, қурилиш ташкилотлари, якка тадбиркорларни Ҳудудий саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасига таклиф қиламиз. Улар ярмаркада қатнашиб ўзлари учун зарур саноат маҳсулотлари, истеъмол товарларини пул ўтказиш йўли билан сотиб олиш учун шартномалар имзолашлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз Саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида маҳсулот сотиб олишга тўғридан-тўғри тузилган шартномалар учун қўшимча тендер ўтказиш талаб этилмайди.




Мурожаат учун телефонлар: 0-362-223-09-82; 0-362-223-09-81; Ҳудудий саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ташкилий қўмитаси