Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР!
28.05.2015

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли қарорига ва Давлат тендер комиссиясининг йиғилиш баённомасига мувофиқ Хоразм вилоят ҳудудий тендер комиссиясининг йиғилиш баёнига асосан ишлаб чиқаришни кўзда тутувчи инвестиция лойиҳалари ҳамда инвесторлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаш мажбуриятларини олиш шарти билан бепул берилиши белгиланган, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектини инвестиция мажбуриятлари эвазига “ноль” қийматида  сотиш бўйича танлов эълон қилади.

ТАНЛОВГА ҚЎЙИЛГАН ОБЪЕКТЛАР ВА УЛАРНИ “НОЛЬ” ҚИЙМАТДА СОТИШ ШАРТЛАРИ:

Корхона ва объектлар номи

Жойлашган манзили

Фаолият йуналиши

Инвестиция мажбуриятлари энг кам микдори

(млн. сўм)

Янги ташкил қилинадиган ишчи ўринлар сони

Инвестиция мажбуриятларинининг бажарилиш муддати (йил)

1

«Туркистон» ширкат хўжалигининг бўш турган маъмурий биноси

Боғот тумани, Ўғизравот қишлоғи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

300

15

2

2

Қурилиши тугалланмаган бино

Боғот тумани Боғот шаҳарчаси

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

400

15

2

3

3-сонли мактабнинг ёрдамчи биноси

Гурлан тумани Р.Мадаминов кўчаси

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

150

15

2

4

Бўш турган клубнинг бино ва иншоотлари

Гурлан тумани Сахтиён қишлоғи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

300

15

2

5

Қурилиши тугалланмаган спорткомплекс биноси

Гурлан тумани, Вазир қишлоғи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

500

20

2

6

Стомотология поликлиникасининг ёрдамчи хўжалик биноси

Кўшкўпир туман, Қўшўпир шаҳарчаси

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

100

7

1,5

7

М.Хоразмий ширкат хўжалигининг бошқарув биноси

Урганч тумани Чолиш посёлкаси

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

200

5

2

8

Қурилиши тугалланмаган бино

Урганч тумани Чоткўпир қишлоғи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

1 000

20

2

9

Қозонхона биноси

Урганч тумани Галаба қишлоғи, "Кумровот" маҳалласи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

60

3

1,5

10

Шифохона биноси

Урганч тумани Коровул қишлоғи

Тиббий хизмат

200

12

2

11

Юқумли касалликлар бўлимининг бўш турган биноси

Урганч тумани Коровул қишлоғи,Навруз кўчаси, 4-уй.

Тиббий хизмат

100

10

1,5

12

Механизмларни сақлаш омбори

Хазорасп тумани, Питнак шаҳри

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

300

10

2

13

Сил касалликлари диспансерининг бўш турган биноси

Хазорасп тумани, Нурли йул кўчаси 112-уй.

Тиббий хизмат

300

10

2

14

"Ўзбекистон" қишлоқ врачлик таянч пунктининг бўш турган биноси

Хазорасп тумани, Бешта қишлоғи

Тиббий хизмат

100

5

1,5

15

Бино ва иншоотлар

Хонқа тумани, Амударё қишлоғи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

500

30

2

16

"Дошёқ Қорақум" ММТП нинг бўш турган биноси

Хива туман Дашёк Қорақум қишлоғи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

500

15

2

17

Талабалар ётоқхонаси (иккита 260 ўринли 3 қаватли бино)

Хива тумани Тозабоғ кўчаси 2-уй

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

1 000

30

2

18

Фойдаланилмаётган автошохбекат биноси

Хива тумани, Эски қиёт қишлоғи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

800

20

2

19

Фойдаланилмаётган ферма (чўчкахона) биноси

Хива тумани Гандимиён қишлоғи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

1 000

28

2

20

Ёш табиатшунослар марказининг бўш турган биноси

Хива тумани Шомохулум қишлоғи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

150

10

2

21

"Гиламчи" коллежининг фойдаланилмаётган биноси

Хива тумани "Гиламчи" маҳалласи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

500

15

2

22

2-сонли Медсанчаст поликлиникасининг бўш турган ( физиотерапия биноси)

Хива тумани "Гиламчи" маҳалласи

Тиббий хизмат

200

15

2

23

"Моноқ" қишлоқ участка шифохонасининг болалар бўлими биноси.

Шовот тумани, Монок қишлоғи Чўқли посёлкаси

Тиббий хизмат

100

5

1,5

24

"Бўйрачи" терапевтик бўлимининг бўш турган биноси

Шовот тумани Бўйрачи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

500

12

2

25

Маъмурий бино

Шовот тумани, Ижтимоият қишлоғи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

100

10

1,5

26

Тугатилган "Махсус интерсавдо" МЧЖга қарашли консерва заводининг бўш турган бино ва иншоотлари

Шовот тумани Бешмарган қишлоғи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

500

10

2

27

"Баркамол авлод" марказининг фойдаланилмаётган биноси

Янгиарик тумани Каттабоғ қишлоғи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

150

10

1,5

28

"Жайхун" клуби биноси

Янгибозор тумани Бошқирших қишлоғи

Ишлаб чиқариш ёки ҳизмат кўрсатиш

400

10

2


ТАНЛОВ САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ САНАСИ: 2015  ЙИЛ 3 ИЮЛЬ СОАТ 11.00,
ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ МАНЗИЛИ: Урганч шаҳар Ал-Хоразмий кўчаси 29-уй Хоразм вилояти ҳокимлиги биносида.

ТАНЛОВЛАРНИНГ ҚЎШИМЧА ШАРТЛАРИ:
1. Танловда тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳамда танлов савдоси объекти бўйича белгиланган энг кам инвестиция мажбуриятидан кам бўлмаган миқдорда активлар, шу жумладан пул маблағларига эга бўлган барча жисмоний ва нодавлат юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари қатнашишлари мумкин. 
2. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали  ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига (Давлат рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси) 2015 йил 30 июнь куни соат 18:00 гача танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:
нодавлат юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, таъсис ҳужжатларининг нусхаси ҳамда ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;
жисмоний шахслар учун — паспорт нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашганда шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;
икки нусхадаги муҳрланган конвертга солинган танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифи, унда қуйидагилар бўлиши керак:
бизнес-режани бажариш, асбоб-ускуналар етказиб бериш (назарда тутилган бўлса) муддатлари, ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулот турлари ёхуд кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва уларнинг рақобатбардошлилиги, хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналардан ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара кўрсатилган бизнес-режа, шу жумладан инвестиция киритиш режаси;
инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тури, муддати ва уларни бажариш, шу жумладан давлат мулки объектини молиявий-иқтисодий соғломлаштириш ёки унинг ҳудудидан хўжалик жиҳатидан фойдаланиш шартлари;
талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи ҳужжатлар. 
Танловда иштирок этишни истаган юридик ва жисмоний шахслар (Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 23 уйнинг 3-қавати 312-хонаси) Хоразм вилоят ҳудудий танлов комиссиясига ва Хусусийлаштириш монополиядан чиқариш, рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 9.00 дан 18.00гача (13.00дан 14.00 гача тушлик вақти) мурожаат қилишлари мумкин.
3. Танлов савдосида ғолиб деб топилган инвестор 10 кун муддат ичида объектни ўз ҳисобидан баҳолатиш мажбуриятини ўз зиммасига олади ва баҳолаш ҳисоботини Хусусийлаштириш монополиядан чиқариш, рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси тақдим этади.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Танлов садоларида қатнашиш учун ҳужжатларни топшириш ва савдоларни ўтказиш жараёнида қонун бузарликлар ва ўз ҳуқуқларингиз поймол қилиниш ҳолатлари ёки ошкоралик таъминланмаганлиги ҳолатлари рўй берган тақдирда Хусусийлаштириш монополиядан чиқариш, рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (0-371) 259-21-79, 259-21-37 ишонч телефонларига ва info@gki.uz, hususiylashtirish@mail.ru электрон почта манзилларига хабар қилишингиз ёки Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг телефон рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

          Мурожаат учун телефонлар: (0362) 223-08-63