Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ИККИ ХАЛҚНИНГ УЛУҒ СИЙМОСИ
13.09.2013

Туркман шоири Махтумқули таваллудининг 290 йиллигига бағишланган   тадбирлар вилоятимизда дўстлик, хамжихатлик, ахиллик рамзи сифатида нишонланди.

Кўп асрлик тарих ва бебаҳо маданиятга эга қадим Хива ўз бағрида канчадан канча буюк зотларга таълим ва тарбия берган. Туркман халқининг фарзанди Махтумқули ҳам Хивадаги Шерғозихон мадрасасида таҳсил олган. Президентимиз Ислом Каримов 1996 йил 28 ноябрь куни Хива шаҳрида Махтумқули ҳайкали очилиши муносабати билан ўтказилган тантанада сўзлаган нутқида шундай деган эдилар: "Махтумқули ўзбек халқига хам, туркман халқига хам бирдек азиз ва суюкли сиймодир. Махтумқулининг икки халқ қалбини бир-бирига пайванд этишдаги хизматлари, айникса, беқиёс ва унутилмасдир."
Юртбошимизнинг бу эътирофи 6-8 сентябрь кунлари Хоразм Маъмун Академиясида бўлиб ўтган Республика Байналмилал маданият маркази,”Ўзбекистон-Туркманистон” дўстлик жамияти, Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистондаги Туркман миллий-маданий маркази ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули таваллудининг 290 йиллигига бағишлаб ўтказилган илмий-амалий анжуманида ўзининг ёрқин ифодасини топди. Икки халқнинг улуғ сиймоси - Махтумқули таваллуди шарафига ўтказилган анжуманга Туркманистон Республикаси, пойтахтимиз Тошкент, вилоятлар ва қўшни Қорақалпоғистон Республикасидан бир гуруҳ олим, ижодкор, Махтумқули ижоди мухлислари ташриф буюрдилар. Тадбир иштирокчилари Хива педагогика коллежи биноси олдида қад ростлаган Махтумқули ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди. Хива тумани ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Д.Аллақулиев азиз меҳмонларни қутлуғ кун муносабати билан дилдан қутлаб, ўзбек ва туркман халқларининг азалдан дўст-биродар бўлиб яшаб келаётганлиги, мустакилликка эришилганидан кейин бу дўстона ҳамкорлик янада мустаҳкамланганлиги, ҳар иккала мамлакат ўртасида ўзаро қўшничилик алоқалари тобора ривожланаётганлиги ва бунда албатта улуғ сиймо Махтумқули мероси, маънавиятининг ҳиссаси бебаҳо эканлигини алоҳида таъкидлади. Кейин педагогика коллежи ўқувчилари томонидан Махтумқули ижоди асосида тайёрланган адабий-бадиий дастур намойиш этилди. Сўнг  меҳмонлар Ичонқальага йўл олишди. Махтумқули ўқиган Шерғозихон мадрасасини зиёрат қилишди. Бу ерда Махтумқули ҳаёти ва ижодига бағишлаб ташкил қилинган мўьжаз музей меҳмонларда, айниқса, туркманистонлик биродарларда чуқур таассурот колдирди. Махтумқули таваллуди айёми муносабати билан бу музей янги асори-атиқалар билан бойитиладиган бўлди.
Хоразм Маъмун академиясида Махтумқули ижодига  бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Байналмилал маданият маркази директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Н.Муҳаммадиев олиб борди. Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ш.А.Шириев, Туркманистон Фанлар академияси Миллий қўлёзмалар институти директори, Туркманистон ФА мухбир аъзоси, филология фанлари доктори А.Аширов, мазкур илм даргоҳидан олима Г.Гузичиева, бош илмий ходим Р.Аймаммедов, Довлетмаммет Азади номидаги Туркман миллий жаҳон тиллари институти муаллими, Туркманистон ФА мухбир аъзоси, филология фанлари доктори А.Баймурадов, Нукус Давлат университети профессори, филология фанлари доктори К. Қурамбоев, Махтумқули номидаги Туркман Давлат университетининг муаллими, Туркманистои ФА мухбир аъзоси, филология фанлари номзоди А.Шихнепесов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти бўлим мудири, филология фанлари доктори М.Жўраев, мазкур институт илмий ходими, филология фанлари номзоди, Махтумқули асарларининг фидойи тарғиботчиси Э.Очилов, УрДУ профессори С.Рўзимбоев ва бошқа таниқли мутахассислар Махтумқули ижодининг оламшумул аҳамияти, янги таржималари, ўзбек-туркман адабий алоқалари ривожида Махтумқули ижодининг ўрни каби долзарб мавзуларда маърузалар қилишди.
Эркин Мадраҳимов, Комил Аваз, Гавҳар Ибодуллаева, Янгибой Қўчқоровлар шоирни шеърларида шарафладилар. “Махтумқули” драмаси ва романи муаллифи Курбон Муҳаммадризо ўз фикр-мулоҳазаларини изҳор қилди.
Махтумқули шеърлар тўпламининг янги академик нашри тақдимоти ўтказилди. Қатнашчилар Урганч туманидаги "Улли ҳовли" ва "Ола уйлик" тарихий обидасини бориб кўришди. Бу ерда ўзбек-туркман миллатига мансуб аҳоли билан ўтказиб келинаётган қадим қадриятлар негизидаги тадбирлар меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди. Бир пиёла чой устида соз-суҳбат давом этди. Ўзбекистон халқ ҳофизи Фарҳод Давлатов, Ўзбекистон халқ бахшилари Қаландар Норматов, Етмишбой Абдуллаев, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Каримбой Раҳмонов, тўрткўллик талантлардан Қиличдурди Аннамуродов, Сапарбой Байрамтагановлар ўзбек ва туркман тилларида ижро қилган дилрабо қўшиқлари билан барчани мафтун ва хушнуд қилишди.
Анжуман иштирокчилари воҳа маркази Урганчда амалга оширилган улкаи бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Марказий майдондаги Ал-Хоразмий ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди. “Ёшлар кўли” очилиши муносабати билан ташкил этилган галаконцертга ташриф буюришди.
Тадбирларда вилоят ҳокими ўринбосари Р.Рўзметов, хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши вилояти бўлими ижрочи директори Б.Бобожоновлар қатнашдилар.
Икки кун давом этган анжуман Махтумқули меросини изчил ўрганиш ва ўзбек-туркман халқи дўстона муносабатларини мустаҳкамлашда мухим аҳамият касб этиши шак-шубхасиздир.
Махтумқули инсонларни ҳамиша иймон-эьтиқодли, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишга, ҳаётда ўзидан яхши ном, ўчмас из қолдиришга даъват этиб, қуйидаги сатрларни бугунги ва келажак авлодга мерос қолдирган:
Ёмонни қуй, яхшилик қил,
Шайтон иши барбод қолсин.
Яхши сўзга қулоқ солгин,
Саҳар вақти бедор бўлгин.
Яхшилардан  олқиш олгин,
Умринг ортсин зиёд қолсин.
Махтумқули ана шундай эзгулик, яхшилик туйғуларини бир умр тараннум қилган, умуминсоний қадриятларни улуғлаган ардоқли   шоир эканлиги анжуман тадбирлари давомида ўз исботини топди.

Абдулла САФОЕВ.

Хоразм хақиқати” 2013 йил 11 сентябрь. № 73 (19003).