Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Илғор тажриба ва амалиёт
06.11.2014

Соғлом миллатгина буюк келажакни яратишга қодир. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, уни халқаро андозалар даражасига кўтаришга қаратилган ислоҳотлар ана шу мақсадни рўёбга чиқаришга хизмат қилмокда. Чунончи, тиббиёт муассасаларимиз илғор ускуна ва жиҳозлар билан таъминланаётга-ни уларда турли хастапикларга аниқ ҳамда тезкор ташхис қўйиш ва самарали даволаш имконини бераяпти. Бундай имконият нафақат пойтахт, балки вилоят ва туман шифохоналарида ҳам юзага келаёт-гани соҳанинг жадал тараққий этаётганидан далолатдир.
Кўз микрохирургияси:
Урганч шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси марказининг Хоразм вилояти филиали фаолияти фикримизга мисол бўла олади. 2008 йилда ташкил қилинган мазкур муассаса 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, диагностика, лаборатория ва 2 та жаррохдик бўлимига эга. Ўтган давр мобайнида бу ерда 12 минг нафардан зиёд бемор дардига даво топди, 62 мингдан ортиқ кишига эса тиббий маслаҳатлар берилди.
Шифо маскани энг замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Кейинги йилларда бу ерда 20 дан ортиқ турдаги кўз касалликларини   компьютер технологияси, лазер нури ва ультратовуш ёрдамида диагностика қилиш ҳамда даволаш ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг учун 700 миллион сўмликка яқин маблағ йўналтирилди. Ҳозир марказда фаолият юритаётган 22 нафар шифокор томонидан аҳолига офтальмология соҳасида тиббий хизмат кўрсатилмокда. Ўз навбатида, пойтахтдаги ҳамда чет эллик мутахассислар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб борилаяпти. Ўтган даврда шифокорлардан   бир   гуруҳи   хорижда   малака ошириб қайтди.
Ҳозирги кунда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабалари учун кўз касалликлари кафедраси  ташкил этилган бўлиб, бўлғуси шифокорлар шу ерда амалиёт ўташаяпти. Бу эса уларнинг мазкур соҳа сирларини пухта эгаллашларида айни муддао бўлаётир.
- Жорий йилдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази шифокорлари ёрдамида лазер жарроҳлигини амалиётга татбиқ этдик, - дейди муассаса бош шифокори Бекберган Нуруллаев. - Қисқа давр ичида 100 нафардан ортиқ бемор янги усулда шифо топди. Яқиндан бошлаб эса жарроҳлик амалиётини ультратовуш ёрдамида ўтказадиган илғор ускуналарни ишга туширдик. Бу ҳам имкониятларимизни янада кенгайтирди.
Албатта, юртимиз тараққиёти йўлидаги ҳар бир устувор мақсад рўёбида давлатимиз раҳбарининг ҳаётбахш ғоялари, барча соҳаларни бирдек қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги маьрузасида мазкур марказ фаолиятини алоҳида тилга олгани бу ерда меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларини янги муваффақиятлар сари дадил қадам ташлашга ундамоқда.
Ойбек  РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» 6 Ноябрь, 2014 йил № 215 (6145)