Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ИЛМИЙ – АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
12.11.2016

ИЛМИЙ – АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

 

Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон онкологлари ассоциацияси, Ўсма касалликлари Республика илмий маркази ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган "Меъда-ичак тракти ўсма касалликлари: диагностика ва даволашдаги янги технологиялар” мавзусига бағишланган республика илмий – амалий конференцияси бўлиб ўтди.

 

 


Илмий – амалий конференцияда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан, ҳамда қатор чет эллардан келган меҳмонлар иштирок этдилар. Ҳиндистонлик доктор Рахул Бхаргава , доктор Савант Дхаряшил, доктор Дениш Пендхаркарларни, туркиялик Октар Алоглу, россиялик Елена Кутирина ва қозоғистонлик Саббаева Эльвира Болатовналар шулар жумласидандир.

Ушбу анжуманнинг Хоразмда ўтказилаётганлиги бежиз эмас. Вилоят онкология диспансери республикада етакчи муассасалардан бири ҳисобланади. Бу ерда беморларга ўз вақтида ва сифатди ёрдам кўрсатиш учун барча зарур шароитлар яратилган.

Инвестиция дастури асосида вилоят онкология диспансери капитал реконструкция қилинди. Таъмирлаш ишларига давлат бюджетидан 6 миллиард сўм сарфланди.

Диспансерни даволаш ва замонавий ташҳис ускунлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жумлалан, 2015 йилда ошқозон – ичак тракти аъзолари касалликларини аниқлашда ишлатиладиган Японияда ишлаб чиқарилган Эзофагогастроскоп, Колоскоп ишга туширилди. Шунингдек, яқинда Хитойда ишлаб чиқарилган компьютерли томограф ўрнатилиб, фойдалана бошланди.

Бугун ушбу шифохонада тиббиёт фанлари доктори, профессор Худойқулов Тилла Қурбонович, олти нафар тибиёт фанлари номзоди, 30 дан ортиқ олий ва биринчи тоифали врачлар аҳолига малакали хизмат кўрсатиш борасида меҳнат қилмоқдалар.

Бу ерда буйрак, ошқозон – ичак тракти, жигар ва ўпкасида хавфли ўсмалари бўлган беморларга жарроҳлик йўли билан сифатли ёрдам кўрсатиш имкояти мавжуд.

Анжуман доирасида меъда-ичак тракти ўсмаларини ташҳислаш, даволаш ва даволаш стандартларини такомиллаштириш, кўриб чиқилаётган касалликлар кимётерапияси, морфологик диагностика ва аъзо сақловчи жарроҳлик амалиётларига замонавий ёндошувлар, касаллик профилактикаси ва беморлар реабилитациясининг долзарб муаммолари каби масалалар муҳокама қилинди.

Янги ишланмалар, амалиётга илғор тажрибаларни жорий қилиш, халқимизнинг тиббий саводхонлигини оширишда ҳақида ўзаро фикр алмашинилди .

Шуҳрат Маткаримов,

Хоразм вилояти ҳокимлигининг етакчи мутахассиси