Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ИМКОНИЯТ ВА ИМТИЁЗЛАР ЯНАДА КЕНГАЯДИ
02.08.2012

Вилоят маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари, уларнинг мазмун-моҳияти, унинг ижросини таъминлаш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари, назорат қилувчи органлар, банк ва молия муассасалари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси П.Бобожонов бошқариб борди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиев қатнашди ва сўзга чиқди.



Мамлакатимизда ишбилармонлик ва рақобат муҳитини янада такомиллаштириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ривожланишини рағбатлантиришга катта эътибор берилмокда. Хусусан, иқтисодиётни янада эркинлаштириш, тадбиркорлик субъектларига қулай муҳит яратиш, уларга қўшимча имтиёз ва переференцияларни тақдим этиш бўйича кўрилган, аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар мамлакат бизнес муҳитида ижобий ўзгаришларни таъминлаётганлиги қайд этилди.

Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулай шарт-шароитларни шакллантиришда Юртбошимиз томонидан қабул қилинган ушбу фармонларда бир қатор давлат статистика, молия, солиқ ва бошқа турдаги ҳисоботларни ҳамда уларнинг даврийлигини қисқартириш, шунингдек, 80 та рухсат бериш тартиб таомилларини ва 15 та фаолият турларини лицензиялашни бекор қилиш кўзда тутилган.



Йиғилишда тегишли назорат қилувчи органларга мазкур фармонлардаги норма ва талабларни амалга ошириш, бу борада тадбиркор ва ишбилармонлар ўртасида тарғибот ва ташвиқот тадбирларини кучайтириш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.



“Хоразм ҳақиқати” газетаси