Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ИНҚИРОЗГА ҚАРШИ КУРАШ ДАСТУРИ - ФАОЛИЯТ МЕЗОНИ
30.10.2010

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги “Инқирозга қарши чораларнинг 2009-2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида”ги 624-1-сонли қарорининг ижро этилиши ҳақида”ги қарорида қайд қилинган камчиликларни бартараф этиш ҳамда мазкур қарорда белгиланган вазифалар бажарилишини таъминлашга қарата бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ушбу қарор асосида халқ депутатлари вилоят ҳамда шаҳар ва туманлар Кенгашларининг ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, уларда белгиланган тадбирлар бажарилишининг аҳволи халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар ҳузуридаги доимий комиссиялар йиғилишларида муҳокама этилиб, бунда асосий эътибор инқирозга қарши чоралар ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш учун масъул бўлган раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитиб боришга қаратилмоқда.

Шулар билан бирга Олий Мажлис Сенатининг мазкур қарорида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш борасида қатор камчиликлар ҳам мавжуд. Маҳаллий Кенгашлар сессиялари ва доимий комиссиялар мажлислари қарорларини тайёрлашда депутатларнинг фаол иштирокини таъминлаш, қарорларда вазифаларни амалга оширишнинг тартиб муддатлари, ижроси учун масъул шахсларнинг белгиланиши каби масалаларга етарли эътибор қаратилмаяпти. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари раислари туман ва шаҳар Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари билан биргаликда қўшма мажлисларни ўтказиш амалиётидан фойдаланишни лозим даражада йўлга қўймаётирлар.

Халқ депутатлари шаҳар, туманлар Кенгашлари томонидан инқирозга қарши чоралар бўйича қабул қилинган қарорлар ижроси назорати тўлиқ равишда олиб борилмаяпти. Халқ депутатлари Урганч, Шовот, Ҳазорасп туман Кенгашларининг доимий комиссиялари ўзлари қабул қилган қарорлар ижросининг боришини ўз мажлисларида кўриб чиқмаётирлар. Доимий комиссияларнинг қарорларини бажармаган масъул шахсларга нисбатан аниқ чоралар кўрилмаётир. Халқ депутатлари Хонқа, Боғот, Хива, Янгиариқ туманлари Кенгашларининг айрим доимий комиссиялари ўзларининг иш режаларига киритилган баъзи масалаларни комиссия йиғилишларида кўриб чиқмаганлар.

Шаҳар ва туманлар Кенгашларининг инқирозга қарши қабул қилинган қарорлар ижросида камчиликлар ҳукм сураётганлигига қарамай, бу масала уларнинг доимий комиссиялари мажлисларида кўриб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилмаётир.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Инқирозга қарши чораларнинг 2009-2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг роли ва масъуллигини ошириш мақсадида қарор қабул қилди.

Қарорда бу борада олиб борилаётган ишларда айрим камчилик ва нуқсонлар мавжудлиги қайд қилиниб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиялари ҳамда халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашлари раислари зиммасига вилоят бўйича барча даражадаги депутатларнинг Инқирозга қарши чораларнинг 2009-2012 йилларга мўлжалланган дастурини амалга оширишда фаол иштирок этишларини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бажаришда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, қарор ижросини таъминлашга қарата таъсирчан ва самарали чоралар кўриш, мазкур масалалар бўйича корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш, ҳар бир депутатга амалга ошириши лозим бўлган вазифаларни белгилаб бориш, шу юзадан уларнинг ҳисоботларини эшитиш халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар ҳузуридаги доимий комиссиялар йиғилишларини уларда кўриладиган масалаларни жойларда ўрганиб чиққан ҳолда таҳлилий маълумотлар тайёрланиб ўтказилиши амалиётини кенг қўллаш, маҳаллий Кенгашлар ва улар ҳузуридаги доимий комиссиялар томонидан қабул қилинаётган қарорларда топшириқ ва вазифаларни, уларнинг ижросини масъуллар ҳамда бажариш муддатларини аниқ белгилаш, ушбу қарорлар ижроси назоратини ўрнатиш, халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларининг туман ва шаҳар Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари билан биргаликдаги қўшма мажлисларини ўтказиш, уларда тегишли Кенгашлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш амалиётидан самарали фойдаланиш, маҳаллалар фаолларини жалб этган ҳолда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларининг олдини олиш бўйича давлатимиз томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг аҳамияти тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш муҳимлиги қайд этилади. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида депутатларнинг Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш ишида иштироки ҳақидаги ҳисоботларини эшитиб бориш, уларнинг фаолияти қониқарсиз бўлган ҳолларда депутатни чақириб олишгача зарурий чораларни кўриш, халқ вакилларининг билим даражасини ошириш, шу мақсадда уларни тизимли ўқитишни ташкил этиш, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, Кенгашлар доимий комиссиялари раислари ва депутатларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишларини таъминлаш уларнинг сайловчилар билан бўладиган учрашувларда Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида аҳолига тушунтириш бериб бориш тажрибасини давом эттириш вазифалари юклатилди.

“Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти, Хоразм телерадиокомпаниясига вилоятда Инқирозга қарши чораларнинг 2009-2012 йилларга мўлжалланган дастури доирасида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари томонидан олиб борилаётган ишларнинг кенг ёритилишини таъминлаш тавсия этилди.

Мазкур қарорнинг бажарилиши юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиялари ҳамда халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашларининг 2011 йил 15 февралига қадар вилоят Кенгашига ахборот бериши белгиланди.


Хоразм ҳақиқати