Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ИНВЕСТИЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ – ОМИЛИ
09.11.2010

Мамлакатимизда саноат корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида нафақат ички бозор сифатли маҳсулотлар билан таъминланаяпти, балки уларнинг экспорт салоҳияти ҳам ортиб бормокда. Бунда хориж инвестицияси ҳисобига кўплаб янги корхоналарнинг ишга туширилаётгани, айниқса, диққатга сазовордир.

Урганч шаҳридаги “Megasfera” Ўзбекистон – Россия қўшма корхонаси бунга яққол мисол бўла олади. Гап шундаки, ўтган йилнинг бошида бу ерга 310 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, ушбу маблағ эвазига Италиянинг “Griggo” ва “Orma” компанияларидан 6 та, Германиянинг “Wееке” фирмасидан маҳсулотга ишлов берувчи замонавий 3 та дастгоҳ келтириб ўрнатилди. Бу эса, ўз навбатида, корхонанинг ривожланишида муҳим омил бўлди. Қирқ нафар маҳаллий ишчи-мутахассис меҳнат қилаётган жамоа маҳсулотларига бугун Хоразмдан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда ҳам эҳтиёж сезилаётгани шундан далолат беради.

Ҳозир корхонада ишлаб чиқарилаётган мебеллар харидорларга жойларда ташкил қилинган 5 та “Савдо уйи” орқали мунтазам етказиб берилмоқда. Мазкур савдо шохобчаларига ташриф буюрган ҳар бир киши уй ва идораларга мўлжалланган мебелларни танлаб харид қилиш имконига эга.

Жорий йилнинг ўтган ойларида корхонада жами 529,3 миллион сўмликдан ортиқ мебель жиҳозлари ишлаб чиқарилиб, бу борада ўтган йилдагига нисбатан 156 фоиз ўсишга эришилди.

- Бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда иш юритиш ютуқларимиз омили бўлмокда, - дейди корхона раҳбари Муроджон Ваисов. – Масалан, биз, аввало, сифат билан бирга, маҳсулот таннархини арзонлаштиришга эътибор қаратаяпмиз. Сарф-ҳаражатларни имкон қадар тежашга ҳаракат қилаяпмиз. Қолаверса, ишчиларнинг самарали меҳнат қилишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш масаласи ҳам диққат марказимизда турибди.

Дарҳақиқат, қаерда шароит ва имконият етарли бўлса, ўша ерда ривожланиш бўлиши аниқ. Қўшма корхона жамоаси яқинда янги маҳсулот – юмшоқ мебель ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани бунинг тасдиғидир.


"Халқ сўзи" газетаси