Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Иқтисодий ривожланиш имконияти ва самаралари
03.10.2013

Бугунги кунда ҳудудда барча соҳаларда ўсиш суръатлари изчил таьминланаётганлиги, албатта, бу борадаги ишларни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор натижаси, дейиш мумкин. Айниқса, саноат соҳасида охирги беш йил мобайнида 40 фоиздан зиёд ўсишга эришилди. Ҳозир воҳада хорижий инвесторлар иштирокида 30 тадан зиёд қўшма корхоналар фаолият олиб бормокда. Шулардан 20 тадан ортиғи кейинги ўн йилда ташкил этилди. Вилоятда 2001 йилда пахта толасининг атиги 3 фоизи қайта ишланган бўлса, айни пайтга келиб бу кўрсаткич 19 фоиздан зиёдни ташкил қилмокда.
Шу ўринда Шовот туманидаги Чиғатой қалъа қишлоғида барпо этилган "Uztex Shovot" қўшма корхонаси фаолиятини мисол сифатида келтириш мумкин. Мазкур ип йигирув фабрикаси жами 33 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция жалб қилиш эвазига ўтган йили барпо этилди. Айни пайтда фабрика йилига 5 минг тонна юқори сифатли калава ип ишлаб чиқариш қувватига эга. Келгусида корхонанинг иккинчи ва учинчи босқичлари ишга туширилгач, бу ерда 15 минг тонна пахта хом ашёсини қайта ишлаш имконияти яратилади. Маҳаллий ёшлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари замонавий технологияларни бошқариб, пахта толасини дунё бозорида харидоргир маҳсулот — калава ипга айлантирмокдалар.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йили вилоят иқтисодиётида янги давр бошланди. Бунда Президентимизнинг 2012 йил 22 ноябрдаги "2013 — 2015 йилларда Хоразм вилоятининг саноат потенциалини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарори маҳаллий саноатнинг замонавий қиёфасини яратиш, вилоятда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишни кўпайтиришга қаратилган муҳим воқеа бўлди. Унга асосан, 2013 — 2015 йилларда вилоятда жами 253 та янги лойиҳа амалга оширилиши, вилоят иқтисодиётига 462 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб қилиш, натижада қарийб 9 мингта иш ўрни яратишдек катта вазифалар белгилаб берилди. Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида жами 120 миллион АҚШ долларилик 213 та лойиҳа амалга оширилиши ва 2270 та янги иш ўрни ташкил этилиши кўзда тутилган.
Шу пайтгача вилоятда саноат соҳасида, асосан, енгил саноат ҳисобидан ўсиш кузатилар эди. Эндиликда ҳудудда машинасозлик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, электр товарлари ва курилиш материаллари ишлаб чиқариш каби тармоқлар ҳам ривожланиши учун имкониятлар яратилди.
Питнак шаҳарчасида йилига 40 минг дона "Дамас" русумли автомашиналар, Урганч туманидаги "Хоразм тек" корхонасида телевизор, Хива туманида музлаткич , Урганч шахрида замонавий экскаваторлар каби ўнлаб янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилмокда. Шу бугунгача вилоятда 150 турдаги саноат маҳсулотлари тайёрланар эди. Эндиликда яна кўшимча 45 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чикаришга жорий этилаяпти.
Бундай улкан лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ қилиниши, ҳудудда йирик саноат корхоналари бунёд этилиши 2015 йилга бориб вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми нисбатан 2,1 баробарга ўсишини таъминлайди.
— Бу борада қўлга киритилаётган ютуқлар салмоғи тобора ортиб бормоқца, — дейди вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи Темур Давлетов. — Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоят бўйича 776 та лойиҳа амалга оширилиб, ишлаб чиқаришга 76,6 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилди, Ҳудудий корхоналар томонидан 5,4 миллион АҚШ доллари микдорида экспорт амалга оширилди. 30,7 минг иш ўрни яратилди. Ҳозир вилоятда 10 минг 642 та тадбиркорлик субъекти фаолият олиб бораяпти. Тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотининг 60 фоизидан ортиқни ташкил этмокда. Жорий йилнинг биринчи ярмида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 148,9 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилгани соҳага эътибор ва ғамхўрлик беқиёс эканлигини кўрсатади.
Мухтасар айтганда, бугун хоразмликлар истиқлол қадр-қимматини чуқур англаб, шу азиз Ватанимизни яшнатиш, турмушимизни фаровон этиш, фарзандларимизнинг нурли истиқболини таъминлаш йўлида улуғвор ишларни амапга оширишаётир. Айниқса, қўлни қўлга бериб, юксак марралар сари интилаётган йигит-қизларнинг шижоати, интилиши хар қачонгидан аъло даражада бўлаётгани, пировардида ўзига ишонган, иймон-эътиқоди мустаҳкам янги авлод сафи тобора ортиб бораёттани мустақиллик берган имконият нақадар беқиёс эканини яққол намоён этмокда.

Сотим Аваз,
Ойбек Раҳимов

Халқ сўзи”, 25 сентябрь, 2013 йил №189 (5863).