Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМГА ШАЙ ЭТИЛСИН
30.06.2012

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси П.Бобожонов вилоят иқтисодиёти тармоқлари ҳамда ташкилотларини 2012-2013 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 20 июндаги қарори бажарилишини таъминлаш мақсадида қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиёти тармоқларини 2012-2013 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинди.

Вилоят иқтисодиёти тармоқларини 2012-2013 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар, асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш, кўмир, суюлтирилган газ, печ ёқилғиси, мазут ва техник тузни 2012-2013 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш топшириқлари, шу ишларни мувофиқлаштириб бориш учун тузилган вилоят комиссияси белгиланган иловаларга мувофиқ тасдиқланди.

Вилоят комиссиясига 15 июлгача ҳудудларда 2011-2012 йиллар куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларининг барқарор ишлаши юзасидан белгиланган тадбирлар бажарилиши аҳволини танқидий нуқтаи назардан ўрганиб, муҳокама қилиш ва 20 июлгача шу ҳақда республика комиссиясига ахборот бериш, куз-қиш мавсумига тараддуд ишларини бутун чоралар билан кучайтириш топширилди.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси