Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ИШ СУРЪАТИ ОШМОҚДА
16.12.2010

Питнак шаҳри аҳолиси учун эндиликда иморат қуришда зарур бўладиган шифер излаб узоққа боришга эҳтиёж қолмади. Бу ерда жорий йилда ишга туширилган шифер ишлаб чиқариш заводи ана шу эҳтиёжни тўла-тўкис қондирмоқда.

“Ўзсаноатқурилишбанк” очиқ акциядорлик тижорат банкининг 1 миллиард 56 миллион сўмлик инвестицияси асосида банкрот ҳолатига тушиб қолган собиқ сут заводи биносига Хитойдан келтирилган 168 миллион сўм қийматидаги линия ўрнатилиши билан бу ерда шифер ишлаб чиқарила бошланди.

Янги тур қурилиш материали учун хом ашё масаласи ҳам узлуксиз ҳал этиляпти. Шифер учун зарур бўладиган цемент ички имкониятлар асосида таъминланаётир. Асбес хом ашёси эса Россия ва Қозоғистондан келтирилмоқда. Линиянинг ишга туширилиши туфайли питнаклик 60 нафардан зиёд киши кафолатли иш ўрнига эга бўлди. Кунига 1500 дона шифер ишлаб чиқаришга муваффақ бўлинмоқда. Ҳозиргача жами 700 миллион сўмликдан зиёд маҳсулот тайёрланди. Қарийб 30 миллион сўм атрофида соф фойда олинди.

Ҳар бир ишчи вақтдан, ресурслардан унумли фойдаланиб, мумкин қадар кўп ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга интиляпти. Хусусан, Х.Хўжаев, Р.Қурбонов, Ж.Болтаев, У.Оллаберганов каби ташаббускор ишчилар фидокорона меҳнат қилиб, ҳамкасбларига ибрат кўрсатмоқдалар. Шу туфайли ҳозирда бу ерда ишлаб чиқарилаётган шиферлар харидоргир. Маҳсулотлар талабгорларга корхона ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан ҳам, пластик карточкалар орқали ҳам сотилмоқда.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси