Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Ислоҳот, самарадорлик, таҳлил
14.02.2014

Ислоҳот, самарадорлик, таҳлил

Вилоят фаоллар йиғилишида 2013 йилда вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ижобий натижаларга эришилгани қайд этилди. Хусусан, вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 9,1 фоиз, жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 11,8 истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 8,7, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,4, капитал қўйилмалар 36, қурилиш ишлари 16,5, чакана савдо айланмаси 12, жами хизматлар 21,1 фоиз ўсди.



Ҳисобот даврида вилоятни 2013 — 2015 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан, жами 147 миллион доллар миқдорида маблағ ўзлаштирилиб, 1576 лойиҳа амалга оширилгани эътироф этилди. Бунинг натижасида 10,4 мингта янги иш ўрни яратилди. Саноат соҳасида 57 миллион доллар миқдорида маблағ ўзлаштирилиб, 325 лойиҳа амалга оширилди. 4471 янги иш ўрни ташкил қилинди.
Ҳудудда ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар самарасида 1058 кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилди. Айниқса, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотида кичик бизнес субъектларининг улуши 73,8 фоизга етгани эътиборга молик.
Йиғилишда ҳудудий бандлик дастурига асосан ўтган йили 60,5 мингта янги иш жойи ташкил этилгани айтиб ўтилди. Ушбу янги иш ўринларининг 25,6 мингтасига касб-ҳунар  коллежлари битирувчилари қабул қилинди.
Вилоятда саноат салоҳиятини ошириш, хорижий инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларда йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди. Мавжуд нуқсонларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Фаоллар йигилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.Азимов сўзга чикди.
Ойбек РАҲИМОВ,
“Халқ сўзи” 11 февраль, 2014 йил № 29 (5959)