Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ИСЛОҲОТЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
25.12.2010

107-Гурлан сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутат килиб сайланган Умиджон Жуманиёзовнинг сайловчилари билан Янгибозор туманидаги Оёкдўрман ва Уйгур, Гурлан туманидаги Вазир ҳамда Урганч туманидаги Чоткўпир қишлоқларидаги учрашувлари жонли мулоқотлар асосида давом этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар, мамлакатимизда ислоҳотларнинг изчил давом этаётганлигига депутат алоҳида тўхталди.

Ўтган давр мобайнида Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантиришга оид қатор қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, қабул қилиниб, айни пайтда улар ҳаётга жорий этилмоқда.

-Президентимиз томонидан 2011 йилнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик” йили деб эълон қилиниши ушбу йўналишдаги фаолиятни янада такомиллаштиришга тадбиркорларнинг ўз иқтидорларини кенг намоён қилишларига имкон беради, -деди депутат ўз сўзида. Ҳозирданоқ ёшлар орасида тадбиркорлик билан шуғулланаётганлар сафи кенгаймоқда. Эндиликда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, соҳа тараққиёти учун мавжуд норматив-ҳуқукий базани қайта кўриб чиқиш, корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини яна такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Тадбиркорларнинг янада самарали фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга асосий эътибор қаратилади.

Депутат ўз сайловчиларининг саволларига жавоб берар экан, ушбу йилда янги иш ўринларини очишга, ишлаб чиқаришда замонавий технологиялардан фойдаланиб, ёшларни касб-ҳунар ўрганишлари масалаларига ҳам тўхталди. Учрашувлар, савол-жавоблар асосида турли касб эгаларининг фаоллигида ўтди.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси