Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ИСТЕЪДОДИМ, ИЖОДИМ - ОНА ВАТАНГА!
08.07.2015

Вилоят маънавият ва маърифат Марказида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ёш ижодкорларининг навбатдаги “Истеъдод мактаби” минтақавий семинари “Истеъдодим, ижодим бағрингда гуллар, Ватан!” шиори остида ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган ишчи гуруҳ аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ёш ижодкорлар, устоз адиб ва шоирлар тантанали кутиб олинди.
Марказ фойесида ташкил этилган китоб савдоси, Хоразм адабий муҳити янгиликлари, воҳа қаламкашлари ва ижодкор ёшларининг китоблари кўргазмаси билан танишув ёшларга завқу шавқ бағишлади.
Анжуманни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хўжаниёзова очиб, семинарнинг мақсади ва моҳияти ҳақида, мамлакатимизда ёшлар камоли йўлида, иқтидорларини рўёбга чиқариш борасида яратилаётган улкан имкониятлар хусусида гапирди.


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Саййид, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Қорақалпоғастон халқ шоири Кенгесбой Каримов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Гавхар Ибодуллаевалар истиқлол шарофати билан юртимизда адабиётга кўрсатилаётган юксак эътибор, хусусан, ёш истеъдодларни юзага чиқариш борасидаги улуғвор ишларни миннатдорчилик билан тилга олдилар.
Семинарнинг “Наср” , “Назм” , “Бадиий публицистика”, “Бадиий таржима”, “Болалар адабиёти”, “Танқид ва адабиётшунослик” шўбаларида кечган қизғин мулоқот ва мухокамалар ёшлар учун бир умрга татигулик ижодий маҳорат сабоқлари бўлди. Анжуман қатнашчиларининг “Илхомим, ижодим сенгадир, Ватан!” мавзусидаги мушоира даврасида Ватан мадхи, мустақиллик бахш этган бебахо имкониятлар саодати, юртга садоқат. инсонийлик каби олижаноб туйғулар тараннум этилди.
- Хоразмлик ҳамда қорақалпоғистонлик ёшларнинг ижод намуналари билан яқиндан танишдик,-деди Ўзбекистан халқ шоири С.Саййид. - Мазкур жараёнда шунга амин бўлдикки, бугунги ёшлар жуда қобилиятли, фикрлари равон, билимли ва юксак истеъдод эгалари бўлиб вояга етмоқдалар. Ватан хисси ва қадри хақида тўлақонли тушунчага эга ёшларнинг юракларидан тўкилган инжуларни ўқиб завқ олдик. Улар келгусида мамлакатимизни дунёга танитмоқ умидида янада тиришқоқлик билан, янада ишонч билан ҳаракат қиладилар. Ўзларининг ижодларида мустақил Ватаннинг меҳнаткаш, ҳалол, ризқи бутун юртдошларини тараннум этадилар. Азим Ўзбекистоннинг ўзига хос гўзаллиги ва жозибасини, қисқа даврда асрларга татигулик бунёдкорликлар қилинганлигини эътироф қиладилар...
Семинар қатнашчиси - УрДУ талабаси Зебо Собирова, УрДУ қошидаги 2- сон академик лицей ўқувчиси Акбар Отабоев, қорақалпоғистонлик Жамила Янгибоева, Юлдуз Юсупова каби иқтидор эгаларининг ижод намуналари ёрқинлиги, ташбехларга бойлиги, туйғуларнинг яхши ифодаланиши, муҳаббат изтиробларининг янгича тарзда эътироф қилиниши билан ажралиб туриши айтилди.
Урганч шаҳридаги “Истиқлол” маданият ва аҳоли дам олиш маркази концертлар залида семинар иштирокчиларини тақдирлаш маросимида сўз олган вилоят хокимлигининг Ахборот хизмати рахбари Шуҳрат Маткаримов семинарнинг ёшлик ва нафосат, ижод ва камолот байрамига айланганлигини таъкидлади. 
Қўш соҳил ёшларига семинар сертифиқатлари ва совғалар туҳфа этилди.
Вилоят маънавият ва маърифат Кенгаши томонидан воҳа ёшларининг ижодини рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган Матназар Абдулхаким номидаги “Мангулик жамоли” анъанавий танлови ғолибларининг тақдирланиши, қалбида адабиётга ихлоси баланд ёшларни ўз қанотига олиб, уларга ижод сирларини беминнат ўргатиб келаётган устозлар 10 нафарга яқин тўгарак раҳбарларига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлимининг “Эхтиром ёрлиғи” тақдим этилгани тадбир мазмуни ва файзини оширди. Вилоят санъат усталари ва ижрочи ёшларининг концерт дастури дилларга ўзгача шукуҳ ва тароват бахш этди.
 - Урганч Давлат университетида ўтказилган “Бу бҳстон сахнида гул кўп, чаман кўп” деб номланган ижодий учрашувда семинар иштирокчилари ва севимли шоирларимиз - Рустам Мусурмон, Фароғат Худойқулова, Ошиқ Эркин, Комил Аваз. Бибисора Отаева, Сотим Аваз, Отабек Исмоилов, Исмоил Оллабергановлар томонидан ўқилган шеърлар ёшларни чинакам Сўз, Шеър ва Шоир дийдорига мушарраф этди. “Урганч – Хива” йўналишида троллейбусда қадим мозий - Хивага сафар семинарнинг хаяжонли, унутилмас лахзаларидан бўлиб, ёшлар қалбига мангу муҳрланди, - деди Г.Ибодуллаева.
Қўш соҳил ёшларининг анжумани Хақиқий адабиёт ва маънавият байрамига айланди.

Феруза ТАНГРИБЕРГАНОВА.
“Хоразм ҳақиқати” 2015 йил 8 июль №54 (19192)