Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАРГА ҚАНОТ
08.10.2015

  Бугунги кунда вилоятда ўн мингдан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти самарали фаолият юритмоқда. Уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 61,3 фоизни ташкил этаётир. Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 11,1 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 30,8, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,2, қурилиш-монтаж ишларининг 3,9 фоизга ўсишига эришилди. Маҳаллий товар ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш натижасида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 40,2 фоиз, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар 2,5, чакана товар айланмаси 14,5, хизматларнинг 12,4 фоизга ўсиши таъминланди.
 Яқинда вилоят марказида “2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурини ҳаётга татбиқ этишда хуқуқни муҳофаза қилиш органларининг роли ва масъулиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” мавзусида вилоят конференция-семинари бўлиб ўтган эди. Ушбу тадбирда шаҳар ва туманлардан кичик бизнес субъектларининг вакиллари, ишбилармонлар иштирок этишди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг раҳбарлари тадбиркорларни қизиқтираётган саволларга жавоблар беришди. Уларга тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун яратилаётган кенг имкониятлар, имтиёзлар юзасидан тушунтиришлар беришди.
 Доимий равишда ташкил этилаётган бундай тадбирлар, шунингдек, Саноат ярмаркалари ва Кооперацион биржалар, турли йўналишдаги кўргазмалар тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг тақдимоти билан бирга ишбилармонларнинг ўзаро тажриба алмашишларида ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Воҳа тадбиркорлари вилоят, республика миқёсида ўтказилаётган бундай тадбирларда мунтазам иштирок қилмоқдалар.

“Хоразм ҳақиқати” 2015 йил 7 октябрь №80 (19218)