Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ТУЗИЛМА ТУГАТИЛАДИ
02.07.2015

Вилоят ҳокими П.Бобожонов Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилмани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий секторнинг ўрни ва ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига биноан


Хоразм вилояти хокимлиги ҳузуридаги минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилмани тугатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти” тўғрисидаги қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилма Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2007 йил 27 апрелдаги ПК-630-сон Қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан вилоят  ҳокимлигининг 2003 йил 9 мартдаги 25-сон қарори билан ташкил қилинган Хоразм вилояти хокимлиги ҳузуридаги минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик хисобидаги тузилмаси тугатилади.


Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилмани тугатиш муносабати билан тугатиш комиссияси тузилди.
Тугатиш комиссиясига белгиланган тартибда тузилманинг мол-мулкини, кредитор ва дебитор қарзларини аниқлаш, тузилма тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериш ва тугатиш бўйича ишларни белгиланган тартибда олиб бориш юклатилди.
Вилоят хокимининг 2003 йил 5 мартдаги 35-сон қарори ўз кучини йўқотганлиги қарорда қайд этилган.

“Хоразм ҳақиқати” 2015 йил 1 июль №52 (19190)