Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ИЗЧИЛЛИК ВА САМАРА ФАОЛИЯТ АСОСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛСИН
04.11.2010

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида шу куннинг долзарб масаласи диққат марказида бўлди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишини вилоят ҳокими, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия раиси О.Оллаберганов бошқариб борди.

Йиғилишда шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия раислари, масъул котиблари, прокуратура, адлия, ички ишлар тизими масъул ходимлари, шаҳар, туман хотин-қизлар қўмиталари раислари, фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлими мудирлари, қатор бошқарма, ташкилотлар раҳбарлари, “Камолот” ЁИҲ, “Махалла” жамғармаси ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок қилдилар.

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама етук, баркамол вояга етиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бугун умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари ёшлари бўш вақтларини спорт-соғломлаштириш, ижодиёт марказларида, маданият саройларида ўтказиб, иқтидорини намоён қилмоқдалар. Кўрик- танловлар янги истеъдодларни кашф қилмоқда.

Юртбошимизнинг ташаббуси билан 2010 йил “Баркамол авлод йили” деб эълон қилиниши эса юртимизда ёш авлод таълим-тарбиясига янада эътибор, ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси бўлиб, бу йўналишда кенг кўламдаги салоҳиятли амалий ишлар олиб борилаётир.

Кейинги йилларда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолияти такомиллашиб бормоқда. Комиссия аъзолари бевосита ўқув муассасалари, истиқомат жойларида бўлиб иш услуби таъсирчанлигини оширишга ҳаракат қилаётирлар. Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар томонидан болалар, ўсмирларнинг таълим-тарбияси, уларга кўрсатилаётган тиббий хизматни яхшилаш, кўп болали оилалар фарзандларини, ногиронлар ва ота-онаси қаровисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимояга олиш, уларнинг вақтларини мазмунли ташкил этиш, болалар спортини ривожлантириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида муайян ишлар амалга оширилаётир. Шу йилнинг июль ойида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича республика комиссияси иш режасига мувофиқ вилоятимизда ўтказилган текшириш натижалари асосида вилоят комиссияси томонидан 2010 йил – “Баркамол авлод йили”да никоҳланувчи ёшлар ва болаларнинг тиббий кўригини ташкил қилиш, оналарнинг репродуктив саломатлигини таъминлаш, болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг соғлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва профилактика қилиш, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш, болалар спортини ривожлантириш орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, бу борада қишлоқ жойларида яратилган шарт-шароитлар аҳволини вилоятимизда ўрганишда аниқланган камчилик-нуқсонларни бартараф этишга қаратилган ишчи дастур ишлаб чиқилиб, унда амалга ошириладиган вазифалар аниқ белгилаб олинди.

Йиғилишда маъруза қилган вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Хўжаниёзова мазкур дастур ижроси ва бу йўналишда олиб борилаётган ишлар, вазифаларга атрофлича тўхталди.

Жорий йилнинг 20 августида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар иши бўйича республика комиссиясида вилоятимизда ўтказилган текшириш натижалари муҳокама қилинди. Шунингдек, аниқланган камчилик, нуқсонларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят комиссияси ахбороти эшитилди. Тегишли қарорлар қабул қилиниб, олдимизга қатор вазифалар қўйилди, дея таъкидлади маърузачи.

Республика комиссияси тавсиясига кўра мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида қатор туманлардаги қишлоқ врачлик пунктларида таъмир ишлари олиб борилди. Зарур тиббий воситалар билан жиҳозланди. 900 дан зиёд тиббиёт ходимларининг малакаси оширилди. Боғот, Қўшкўпир, Хива, Гурлан туманларидаги ОИТСга қарши кураш лабораториялари таъмирланди.

Қўшкўпир туманидаги “Айронкўл”, Хонқа туманидаги “Хоразм”, Янгибозор туманидаги “Чўболончи” қишлоқ врачлик пунктлари бугун намунавий тарзда жиҳозланиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

“Она ва бола” саломатлигини мустаҳкамалашда тиббиёт муассасалари маҳалла билан биргаликда иш олиб бораётир. Туғиш ёшидаги ҳомиладор аёллар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Улар ФХДЁ бўлимлари ҳузурида “Ёш оилалар” мактаби машғулотларида қатнашмоқдалар. Саволларига малакали жавоб олишмоқда.

Бироқ, ҳамон айрим туманларда эрта никоҳлар қайд қилинмоқда. Қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, тушунтириш ишларини мунтазам ташкил қилиш зарур.

Маърузачи ўқувчи-ёшларни спортга кенг жалб этиш, қишлоқ жойларида спорт иншоотларидан фойдаланиш, тўгараклар фаолиятини қизиқарли ташкил этиш, касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини иш билан банд қилиш каби куннинг долзарб масалаларига эътиборни қаратди.

Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала -Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан қонун ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Иброҳимов маъруза қилди.

Айни пайтда ушбу қонун ижросини таъминлаш юзасидан ички ишлар, халқ таълими тизими, масъул ташкилотлар томонидан аниқ тадбирлар белгиланиб, мутасадди ташкилотлар зиммасига қатор вазифалар юклатилди. Бироқ, ҳамон халқ таълими бўлимлари ўз ҳудудида истиқомат қилаётган болаларнинг гоҳида дарсларга тўлиқ қатнашмаётганлигига лоқайд қарашмоқда. Баъзи ота-оналар узоқ муддатга чет давлатларга ишга кетиб, вояга етмаган фарзанди тақдирини унутиб қўйиш ҳоллари учрамоқда.

Маърузачи айнан маҳалла, мактаб, оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ҳар бир бола эътибордан четда қолмаслиги муҳимлигига тўхталиб, аниқ мисоллар асосида муаммо, камчиликларни таҳлил қилди.

Йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.Бекчанов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Э.Худойназаров, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи А.Раззоқов ва бошқалар сўзга чиқдилар. Республика комиссияси тавсиялари асосида камчиликларни бартараф этиш ва олиб борилаётган амалий ишлар юзасидан ахборотлари тингланди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Икромов, вилоят прокурори Б.Шомирзаев йиғилишда сўзга чиқди.

Йиғилишда кун тартибидаги муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.


Хоразм ҳақиқати