Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ИЗЛАНУВЧАНЛИК, ИШБИЛАРМОНЛИК КЎРИГИ
26.02.2011

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси соврини учун тадбиркорлар, фермерлар, ҳунармандлар ўртасида 2010 йил якунлари бўйича “Ташаббус-2011” кўрик-танловининг шаҳар ва туманлар босқичи бошланди. Ишбилармонлик, ижодий изланувчанлик ҳаракати галдаги кўригининг мамлакатимиз тараққиётида тутган ўрни, роли, масъулияти ўзгача. Ишбилармонлар Юртбошимиз томонидан “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилинган йилда мамлакатимиз Мустақиллигининг 20 йиллик тўйини муносиб кутиб олишга қарата меҳнат бахсини кенг қулоч ёйдиришяпти. Ана шу яратувчилик ҳаракати жараёнида янги-янги ташаббуслар, ибратли бошламалар юзага келмоқда.

Энг қувончлиси ўз бизнесини йўлга қўйишга интилаётган тадбиркорлар сафи тобора кенгайяпти. “Ташаббус-2011” кўрик-танловининг Хонқа туманида бўлиб ўтган тадбири шу йўналишдаги саъй ҳаракатлар самарасини яна бир карра тасдиқлади.

Қирқёплик тадбиркор Меҳрибон Саидниёзованинг асли касби педагог. Аммо, у асосий ишидан қўли бўшади, дегунча зардўзлик цехига шошилади. Ипак иплардан у жило бериб тайёрлаган кийим-жиҳозлар аҳоли ўртасида харидоргир. Шу боис ёшлар ундан нозик касб сир-асрорларини қунт билан ўрганишмоқда.

Якка тадбиркор Мавлуда Анназарова момоларимизнинг қурамиш қураш йўналишини ихлос билан давом эттираётир. Қийқим матолардан жиҳоз-кўрпача, ёстиқ, кўрпа, турли хил ёпғичлар тайёрлаяпти. Яқинда эса у газламаларнинг хилма-хил қолдиқларига кимёвий препаратлар билан ишлов бериш асосида улардан сунъий гуллар ясашни ўзлаштирди.

Раҳимберди ота Матжонов сулоласи вакили, машҳур кулол номидаги “Мадир” кулолчилик мактабининг давомчиси Одилбек Матжонов қадимий услубдаги ранг-баранг сопол идишларни ясаб, қадриятларимиз тикланишига муносиб ҳисса қўшмоқда. Айни вақтда ота-боболаримизнинг қурилиш кошинкорлиги борасидаги анъаналарини бунёдкорлик жабҳаларида изчил давом эттирмоқда.

Кўрик-танлов ҳайъати ижодий изланаётган бундай тадбиркорларнинг фаолиятини муносиб баҳолади. Жумладан, Одилбек Матжонов. “Энг яхши ҳунарманд” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди. Шунингдек, “Собиржон Юсуп” фермер хўжалиги раҳбари Собиржон Юсупов “Энг яхши фермер”, “Хонқаобод” кичик корхонаси раҳбари Отабек Ражабов “Энг яхши тадбиркор” номинациялари бўйича ғолиб чиқдилар.
Тадбирда “Энг яхши тадбиркор”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Ёшларга иш берган энг яхши тадбиркор”, “Энг яхши оилавий безнес”, “Менинг юртим-менинг ифтихорим”, “Йилнинг энг яхши бизнес ғояси” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Уларга ҳомийларнинг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Туманда бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Жумагалдиев қатнашди, тадбиркорларни эришаётган муваффақиятлари муносабати билан қизғин қутлади.
Кўрик-танловлар бошқа туманларда ҳам бўлиб ўтмоқда.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси