Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“ЖАСОРАТ, БУРЧ, МАТОНАТ!”
03.04.2015

     Хоразм вилояти ҳокимлигида яқинлашиб келаётган “Хотира ва қадрлаш” кунини муносиб кутиб олишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, II Жаҳон Урушига Хоразм вилоятидан 67.300 нафар киши кетган, уларнинг 21531 нафари қайтиб келиб, 38457 нафари душман билан бўлган жангларда вафот этиб, ҳоклари чет элларда қолиб кетган. Фронт қатнашчиларидан 7312 киши эса бедарак йўқолган.
     Бугунга келиб вилоятда уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларидан 4176 нафар киши истиқомат қилади. 
Йиғилишда таъкидланганидек, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, “Маҳалла”, “Нуроний”, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатини фаолларининг вазифаси уларнинг ҳеч бирини эътибордан четда қолдирмаслик, ҳар биридан хабар олишдир.
Шунингдек, “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан ўтганлар руҳини ёд этиш, зиёратгоҳларни ободонлаштириш, кўчалар, маҳалла ва бошқа аҳоли яшаш масканларида кенг кўламдаги кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш зарурлиги ҳам таъкидланди.
Зиёлилардан ташкил топган тарғибот ва ташвиқот гуруҳларга ишларини фаоллаштириш, маҳаллий оммавий ахборот воситаларига “Хотира ва қадрлаш” кунига тайёргарлик ва уни ўтказиш борасида ҳукуматимиз ва маҳаллий ҳокимликлар, жамоатчилик, турли нодавлат ва нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилди.

Хоразм вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати