Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЖАСОРАТ, БУРЧ ВА МАТОНАТ
13.05.2015

Анъанага кўра бу йил ҳам Хотира ва қадрлаш кунига ҳар томонлама тараддуд кўрилди. Президентимизнинг “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари -1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонларининг қабул қилиниши мамлакатимиз фахрийларига беқиёс ғамхўрликнинг яна бир ёрқин ифодасидир.



“Жасорат, бурч, матонат” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда, учрашувларда уруш ва меҳнат фахрийлари, Ўзбекистан Республикаси Қуролли Кучлари фахрийлари, махаллий ҳокимликларнинг вакиллари, ижодкорлар иштирок қилдилар. Уларда инсон хотираси азизлигини, ўтганлар хотирасини қадрлаш, қахрамонларимиз жасоратини теран англаш каби халқимизга хос тушунчаларнинг мазмун-моҳияти очиб берилди. Республика маънавият тарғибот гуруҳи аъзолари вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида бўлишди ва Иккинчи жаҳон уруши йилларида жанггоҳларда жанг қилган ўзбек йигитларининг мардликлари, фронт ортида меҳнат қилган аёллар, ўсмирларнинг фидойиликлари хақида сўзлаб беришди.
9 май - Хотира ва қадрлаш куни эрталаб вилоят марказидаги Хотира майдони Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронти орти меҳнат фахрийлари, бошқармалар, ташкилотларнинг раҳбарлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан янада гавжум бўлди. Мардлик, жасорат кўрсатиб, Иккинчи жаҳон урушида халок бўлган элдошларимиз ёдга олинди ва “Мотамсаро она” ҳайкали пойига, гуллар қўйилди.
 “Хотира китоби” олдидаги кекса онахон, отахонлар, фарзандлар, набиралар хоки урушда қолган боболари хурматини сақлаб, қўлларини кўксига қўйиб, худди улар билан сухбатлашгандай таъзим бажо келтиришарди.
Шундан сўнг уруш ва меҳнат фахрийлари вилоят марказидаги бунёдкорликлар, Шовот қанали қирғоғидаги дилларга завқ-шавқ берувчи ободонлаштириш ишлари билан танишдилар.
Байрам тадбири “Хумо” туйхонасида давом этди.
Вилоят ҳокими П.Бобожонов барчани умумхалқ байрами - 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан самимий қутлади.


“Хоразм хақиқати” 2015 йил 13 май № 38 (19176)