Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЖАСОРАТ, МАТОНАТ УНИТИЛМАЙДИ
12.05.2010

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам бирон хонадон йўқки, Хотира ва қадрлаш куни нишонланмаган бўлсин. Уларнинг ҳар бирида муносиб ҳаёт йўлини босиб ўтган, хайрли ишлари билан ўзидан ёрқин из қолдирган, инсоният тарихидаги энг даҳшатли уруш жанггоҳларида ҳалок бўлган кишиларнинг ибратли ҳаёт йўллари эсга олинмоқда, биз билан ёнма-ён яшаб, ёш авлодга жасоратли йиллар ҳақида ҳикоя қилиб бераётган буюк инсонлар шаънига илиқ сўзлар айтилиб, уларга таъзим бажо келтирилмоқда.

9 май куни эрталабвилоят марказидаги Хотира майдонидаги Мотамсаро она ёдгорлиги қаршисига тўпланган ҳарбий қисмлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳам Ватанимиз озодлиги, юртимиз осойишталиги йўлида жонини фидо қилган кишилар хотирасини сукут сақлаб ёдга олдилар.

Сўнгра байрам тадбирлари Урганч Сержантлар тайёрлаш мактабида давом эттирилди. Фахрийлар бу ерда ҳарбий тайёргарлик борасидаги ўзларининг шонли ишлари давомчилари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Хусусан, ҳудуднинг саранжом-саришталиги, аскар ва зобитларнинг ҳурмат-эҳтиром акс этган чеҳралари меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди. Вилоят ички ишлар бошқармаси оркестри фахрийларни фронт ва халқ қўшиқлари билан кутиб олди.

Вилоят ҳокими О.Оллаберганов томонидан фахрийлар шаънига қалб сўзлари изҳор этилди. Жанговар йиллар қўшиқлари Хоразм лазгисига, воҳа таниқли санъаткорларининг ашула ва рақсларига уланиб кетди.

Шунингдек бу ерга уруш йилларидаги айрим жангавор техника воситалари ҳам қўйилган эди. Чиройли қилиб байрам дастурхонлари тузатилган. Ҳарбий йилларни эслатувчи кирза этик ва кийимлар кийган ёш аскарлар меҳмонлар хизматида…

Ҳурмат-эҳтиромдан фахрийлар мамнун бўлишди.

-Шу кунларгача яшаганимдан, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сураётганлигидан беҳад мамнунман, - дейди Иккинчи жаҳон уруши ногирони Михаил Егорович Генералов. – Ҳали куч-ғайратга тўламан, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшишга қодирман.

-Президентимиз ва ҳукуматимиз, жойлардаги давлат органлари биз фахрийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашяпти, - суҳбатга қўшилади уруш қатнашчиси Оллаберган Бобожонов. – Ижтимоий таъминот хизмати ходимлари, ўқувчилар, маҳаллалар фуқаролар йиғинлари вакиллари мунтазам равишда ҳолимиздан хабар олиб, зарурий ёрдамларни кўрсатишяпти. Илоҳо, Юртимиз тинч, болаларимиз, невара-чевараларимиз соғ-омон яратганнинг ўзи мададкоримиз бўлсин…

Вилоятимизнинг барча туманларида ҳам Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланди.

Хоразм ҳақиқати