Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ - УСТУВОР ВАЗИФА
05.02.2015

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм сайлов округида ушбу сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш ҳамда сайлов участкалари фаолиятини ташкил этишнинг муҳим масалаларига каратилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда округ сайлов комиссияси аъзолари ва матбуот гуруҳи вакиллари, сиёсий партияларнинг вилоят Кенгашлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситатари ходимлари иштирок этди.

Унда халқ депутатлари вилоят кенгашининг депутатлари, вилоятдаги бошқармалар, ташкилотларнинг раҳбарлари, Урганч шаҳар ва туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилишда вилоят ҳокими П.Бобожонов маъруза қилди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари А.Икрамов йиғилишда қатнашди ва сўзга чиқди.
Бугунги кунда юртдошларимиз Президентимизнинг мамлакатимизнинг 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасини катта қизиқиш билан ўқиб - ўрганмоқдалар ва унда кўрсатилган муҳим вазифалар асосида фаолиятини ташкил қилмоқдалар. Айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида истиқболли лойиҳалар, ташаббуслар бошлаб юборилди.
Фаоллар йиғилишида янги йилнинг дастлабки ойларидаги бу йўналишдаги кенг қамровли ишларга тўхталиш билан бирга 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш якунлари атрофлича таҳлил этилди.
Мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари таъминланмоқда. Жумладан, ўтган йили ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 11,7 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 47,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,8 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 13,1 фоизга, чакана савдо айланмаси 9,3 фоизга, жами хизматлар 16,4 фоизга ўсишига эришилди.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилда 86,7 фоизга, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3,3 баробарга ўсди. Вилоятда ташқи савдо айланмасида 98 млн. доллар миқдорида ижобий сальдога эришилди.
Давлат бюджети харажатлари таркибида ижтимоий соҳага йўналтирилган харажатлар юқори даражада сақланиб қолди ва умумий харажатларнинг 75 фоизини ташкил этди. 2014 йилгача Хоразм вилояти республика бюджетидан субвенция олиб келган бўлса, 2015 йил 1 январь ҳолатига вилоят субвенция олувчи ҳудудлар сафидан чикди.
2014 йилда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида жами 665,3 млрд.сўм миқдоридаги инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига 1586 та лойиҳалар амалга оширилди ҳамда 12,6 мингта янги иш ўринлари яратилди.
Президентимизнинг “2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги Қарорига асосан 2013-2014 йилларда 262 та саноат корхонаси ўз фаолиятини бошлади. Натижада, саноат соҳасида 2014 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,6 трлн. сўмга етказилиб, ушбу кўрсаткич 2008 йилга нисбатан 2,3 мартага ошди.
Бугунги кунда вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг машинасозлик ва металлни қайта ишлаш соҳасига 32,8 фоизи, енгил саноат соҳасига 28,4 фоизи, озиқ-овқат саноати тармоғига 11,9 фоизи ва бошқа тармоқларга 26,9 фоизи тўғри келмоқда. Ушбу ўзгаришларга тармоқ ишлаб чиқариши таркибини тубдан яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида эришилди. Жумладан, вилоят иқтисодиётида машинасозлик янгидан шаклланиб бораётган тармоқ бўлиб, Ҳазорасп туманининг Питнак шаҳрида “GM Ўзбекистон” қўшма корхонасининг Хоразм вилоят филиали ишга тушиб, “Дамас” ва “Шевролет Орландо” русумли машиналарни йиғишга киришилгани вилоятда ушбу соҳанинг ривожлантиришда муҳим омил бўлди.
Шунингдек, ушбу корхона атрофида умумий қиймати 60,0 млн. доллардан ортиқ бўлган 5 та янги қувватлар ишга туширилиб, 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. “Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси”, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар етказиб беришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “УзДонгЯнг”, “Уз-ТонгХонг”, “УзКорам” ҳамда “УзСЭ Мюнг” корхоналари шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, Урганч шаҳридаги “Урганч экскаватор” корхонаси базасида Хитойнинг “Xuzhou Construction Machinery Group Co.Ltd” компанияси билан ҳамкорликда 18,2 млн. доллар миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига йиллик қуввати 200 дона гидравлик экскаватор ва бульдозерлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган “UzXCMG” қўшма корхонаси ишга туширилди ҳамда 200 та янги иш ўринлари яратилди. Корхонада 2014 йилнинг ўзида 155 дона ёки 18,4 млн. долларлик экскаватор ва бульдозерлар ишлаб чиқарилди.
Саноатни ривожлантириш борасидаги яна бир устувор вазифа - бу ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш, тармоқлар аро саноат кооперациясини кенгайтириш ҳисобланади. Хусусан, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар томонидан 29,8 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, иқтисод қилинган валюта миқдори 12,3 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Хусусан, “Амирбек бетон сервис” хусусий корхонасида 10-16 мм. диаметрли металл арматуралар, “Хива маиший техника” масъулияти чекланган жамиятида маиший музлаткичлар ҳамда “Қўшкўпир агро инвест” масъулияти чекланган жамиятида светодиод ёриткичлар ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилди.
Ана шундай ўзгаришлар натижасида ялпи ички маҳсулот таркибида саноатнинг улуши 2010 йилга нисбатан 5,9 фоиздан 11,9 фоизга етиб, бугунги кунда 2 баробарга ортди. Бу кўрсаткич яна кўпаяди.
Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан “ягона дарча” тамойилини жорий этиш, хусусий тадбиркорлар учун хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини анча кенгайтириш бўйичатизимли чора-тадбирлар амалга оширилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан статистик ва солиқ ҳисоботларини такдим этиш механизмлари соддалаштирилди. Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг 98 фоизи солиқ ва статистика ҳисоботлари топширишни, божхона декларацияларини расмийлаштиришни электрон шаклда амалга оширмокда.
Кичик бизнес соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналарда енгил  саноат,озиқ-овқат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоқларида ишчиларнинг энг кўп сони илгариги 100 кишидан 200 кишигача оширилгани соҳани рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар тизимида муҳим омил бўлди. 2014 йилда вилоятда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 365,7 млрд. сўм ёки 2013 йилга нисбатан 86,2 млрд. сўм кўп кредитлар ажратилди.
Ялпи ҳудудий маҳсулотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 34,2 фоиздан 73,9 фоизгача, саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришда эса 24,0 фоиздан 29,7 фоизгача ўсди. Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида 532,7 минг киши меҳнат қилиб, бу жами иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг 78,2 фоизини ташкил қилмоқда. Тасдиқланган дастурларга асосан хусусий секторга 9 та давлат объектлари 1,6 млрд. сўм инвестиция киритиш ҳисобига 740 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан сотилган. Шунингдек, 85 та яроқсиз объектлар бузилиб, бўшаган ер майдонларида 12 млрд. сўмлик 112 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Ўтган йили 1210 та кичик бизнес субъектларига фойдаланилмай бўш турган майдонлар ижарага берилиб, 2,5 мингта янги ишчи ўринлари яратилди. Вилоятда 19 та объектлар 11,4 млрд. сўм инвестиция киритиш ва 427 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан “ноль” қийматда сотилган. Шу билан бирга 2014 йилда 12 та кичик бизнес корхоналари томонидан 8 турдаги янги маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилди.
Иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда бугун хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси энг муҳим манба ва омил ҳисобланади. Ўтган йилда тасдиқланган дастурга асосан 953 та хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил қилиниб, хизмат кўрсатиш соҳасида 3 минг 456 та янги иш ўринлари яратилди. 2014 йилда аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажми 16,4 фоизга ўсди, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 41,3 фоизни ташкил қилди.
Юқори технологик хизматлар қаторида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари энг жадал ривожланиши ҳисобига, бундай хизматлар охирги беш йилда 3,3 баравар, ҳисобот йилида эса 37,1 фоизга ўсди. Жумладан, 2015 йил бошига интернет тармоғидан ва “Ziyonet” информацион ресурсларидан фойдаланувчи абонентлар сони 344,0 мингдан ортиқни ташкил этди. Шу билан бирга бугунги кунда кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, аввало, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича зарур шароитлар яратиш ҳам энг муҳим устувор вазифалардан бири бўлиб келмоқда. 2014 йилда вилоятда 60,6 мингта иш ўрни ташкил этилди. Академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларининг 28,1 мингдан ортиқ битирувчиси ишгажойлаштирилди.
Коллеж битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун 2014 йилда тижорат банклари томонидан 12,1 млрд. сўм миқдорида имтиезли микрокредитлар ажратилди. Бугун тараққиётни сармоясиз, техник ва технологик янгилашни инвестицияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ўтган йилда вилоят иқтисодиёт тармоқларига жами 1,2 трлн. сўм миқдорида инвестиция маблағлари жалб қилинди, ушбу маблағларнинг 47,4 фоизи, яъни 578 млрд. сўми ишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилди.
Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 13 млрд. сўмни, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 7,0 млрд. сўмни ташкил этди.
Президентимизнинг қарорларига асосан Урганч шаҳрида кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштиришга қаратилган 2013-2017 йилларга мўлжалланган дастур амалга оширилмоқда. Ўтган икки йил давомида мазкур қарорга асосан 846 млрд. сўмлик қурилиш-бунёдкорлик ишлари бажарилди. Хусусан, “Урганч” халқаро аэропортининг “300 ўринли учиб келувчилар зали” ва “300 ўринли учиб кетиш зали” бинолари, “Ёшлар кўли” реконструкция қилинди, Тошкент ахборот-технологиялари университети Урганч филиалининг янги биноси, туризм ва меҳмонхона хизмати касб-ҳунар коллежи, Урганч шаҳридаги 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактаб бинолари янгидан қурилди.
Дастурга асосан Шовот каналининг икки қирғоғида 14,2 км масофада аҳоли дам олиш масканлари ташкил қилинди. Жами 89.5 гектар майдонда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди, шундан 55 гектардан ортиқ майдонлар кўкаламзорлаштирилди ва манзарали дарахтлар экилди. Каналнинг икки қирғоғида 55 та объектда 47 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ўзлаштирилиб, объектлар ишга туширилди. Урганч шаҳрида 25 та кўп қаватли турар-жойлар ва 101 та 2 қаватли коттеж типидаги уйлар фойдаланишга топширилди. Уларда барча қулайликлар, жумладан электр, газ ҳамда иссиқ ва совуқ сув таъминоти йўлга қўйилиб, болалар ўйингоҳлари ва маиший хизмат объектлари қуриб фойдаланишга топширилди.
Дастурга асосан Урганч шаҳридаги “Ёшлик” массивида жойлашган улкан ёпиқ спорт манежи, гимнастика зали, бассейн, “Баскетбол” ва “Бадминтон” марказларида қурилиш ишлари давом этмоқда. Ушбу объектлар 2015 йилда умумтаълим мактаблари ўқувчилари орасида бўлиб ўтадиган “Умид ниҳоллари” мусобақаларининг республика финал босқичи бошланадиган кунгача битказилади ва ушбу муҳим тадбир янги объектларда ўтказилади.
2014 йилда вилоятда ташқи мухандислик ва инфратузилма объектлари, жумладан, 111 км. узунликдаги электр тармоқлари,  сув ва табиий газ таъминоти борасида мосравишда 183 км. ва 65 км. тармоқлар янгидан қурилди ва реконструкция қилинди. Натижада 39 минг хонадонларда табиий газ ва 160,2 минг ахолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Шу билан бирга Урганч шаҳридаги авария ҳолатида бўлган оқава сув тармоқларини реконструкцияси учун 3,8 млрд.сўм ажратилиб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун мамлакатимизда барча соҳалардаги каби қишлок хўжалигида ҳам ишлаб чиқаришни ривожлантиришни янги босқичга кўтариш энг муҳим йўналишлардан бири бўлмоқда. Бу борадаги таркибий қайта ўзгартиришларни давом эттиришга, илғор агротехнологияларни жорий этишга, соҳани комплекс механизациялаш ҳамда хомашё ресурсларини қайта ишлашни чукурлаштиришга қаратилган бир қатор дастурлар амалга оширилмоқда.
Вилоятимизда 2014 йил қишлоқ хўжалиги учун ижобий натижалар йили бўлиб, 421,2 минг тонна ғалла ва 258,2 минг тоннадан ортиқ пахта ҳосили етиштирилди. Ҳосилдорлик ғаллачиликда 44,7 центнерни, пахтачиликда 27,5 центнерни ташкил этди.
Бундан ташқари, вилоятда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг 2 мингтаси кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантирилди.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган жами 12 минг тоннадан ортиқ сиғимга эга 38 та замонавий совуткичли омборхона ва камералар қурилди.
Ўтган йилларда 123,2 млрд.сўм маблағлар ҳисобига вилоятда 9,1 минг км. узунликдаги коллекторларда мелиоратив тадбирлар ўтказилиб, 231,2 минг гектар ерда ер ости сувлари сатҳи пасайишига ва кучли шўрланган ер майдонларининг 2008 йилдаги 28,9 минг гектардан 2014 йилда 21,5 минг гектаргача камайишига эришилди.
Хусусан, ўтказилган мелиоратив тадбирларнинг ижобий натижаларини Янгиариқ туманидаги “Учтепа” ва “Гулобод” коллекторлари, Қўшкўпир туманидаги “Хадра”, “Эски Доуткўл-Ҳадра” ва “Наврўз” коллекторлари, Янгибозор туманидаги “Бўзқалъа” коллекторлари мисолида кўриш мумкин.
Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар негизида турган авваламбор аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш каби устувор вазифалар ўз самарасини бермокда. Бу борада иқтисодиётнинг жадал суръатларда ва мутаносиб равишда ривожланиши аҳоли турмуш даражаси ва сифатини изчил ошириш учун мустаҳкам замин яратди.
Аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромадлар улуши тобора ортиб бормоқда. Одамларнинг даромадлари ортиши билан оилаларнинг моддий аҳволи ҳам сифат жиҳатдан ўзгариб бормокда. Хусусан, вилоят аҳолисининг 12 турдаги замонавий маиший хизмат кўрсатиш техникалари билан таъминланганлик даражасининг (ҳар 100 та оилага) йилдан-йилга ўсишига эришилмоқда. Жумладан, 2007 йилга нисбатан шахсий компьютер билан таъминланганлик даражаси 32,9 мартага, электр чанг юткичлар билан 7,1 мартага, мобиль телефонлар билан 2,5 мартага, автомобиллар билан 2,2 мартага, телевизорлар билан 29,3 фоизга, кир ювиш машиналари билан 24,4 фоизга, холодильниклар билан 18,0 фоизга ошди.
Бугунги кунда деярли ҳар икки оиладан бири шахсий транспорт воситасига эга ва бу машиналар айнан юртимизда ишлаб чиқарилгани барчамизга мамнуният ва ғурур бағишлайди.
Шу билан бирга, қишлоқ аҳоли пунктлари ташқи киёфасини янада яхшилаш, намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши кўламини кенгайтириш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 2014 йилда жами 736 минг квадрат метр, жумладан қишлоқ жойларида 637 минг квадрат метр уй-жойлар фойдаланишга топширилди.
Шу билан бирга Осиё тараққиёт банки ва ҳукумат кафолати остида ажратилаётган маблағлар ва имтиёзли кредитлар асосида ўтган йилда жами 129,5 млрд. сўмга яқин маблағлар ўзлаштирилди ва 28 та массивда 807 та уй-жой қурилиб, эгаларига топширилди.
Шунингдек, йиғилишда айрим туманларда ўтган йили саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, корхоналарни модернизация қилиш, бандлик дастури ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйилганлиги қаттиқ танқид қилинди.
Йиғилишда маъруза қилган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хўжаниёзова тадбиркорлик билан шуғулланаётган ишбилармонларнинг, айниқса ёшларнинг сафи кенгайиб бораётганлиги ва улар томонидан сифатли, рақобатбардош маҳсулотларнинг тайёрланаётганлиги, касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини бизнес билан шуғулланишлари учун банклар бераётган имтиёзли кредитлар салмоғи ошаётганлигини таъкидлади.
Ўтган йили ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, бандликка кўмаклашиш марказлари ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилиб, кўплаб ёшлар иш билан таъминландилар. “2015 йил-Кексаларни эъзозлаш йили”да кекса авлод вакилларига зарур ижтимоий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, уларнинг соғлиқларини тиклаш, дам олиш тизимини сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича дастурий чора-тадбирларни амалга оширишга эътибор қаратилди. Йиғилишда қатор бошқармалар, ташкилотлар раҳбарларининг, Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ахборотлари тингланди.
Кун тартибидаги масалалар муҳокама қилингач, шу юзадан қарор қабул қилинди.



“Хоразм хақиқати” 2015 йил 4 февраль № 10 (19148)