Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“Лондон-2012”: ҲАМЮРТЛАРИМИЗДА ИЛК БРОНЗА МЕДАЛИ
31.07.2012

Буюк Британия пойтахти Лондон шахрида XXX ёзги Олимпиада ўйинлари қизғин паллага кириб бормоқда. Мусобақанинг биринчи кунида спортчилар жами 12 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб бордилар.

Шу куни дзюдочимиз Ришод Собиров 60 килограмгача вазнда олимпиада медаллари учун курашди. Ҳамюртимиз австриялик Южин Пайшер, венесуэлалик Хавьер Гуэдез ва бразилиялик Фелипе Китадаи устидан ишончли соф ғалабани қўлга киритиб, ярим финалга йўл олди. Ярим финалда Ришод россиялик спортчи Арсен Галстянга қарши рўбарў келди ва бутун баҳс давомида вакилимиз катта устунликка эга бўлсада, қўшимча вақтда рақибининг биргина аниқ ишлатган усули уни финалдан маҳрум қилди. Бронза медали учун беллашувда Собиров француз Софиане Милоусни мағлубиятга учратиб, мамлакатимиз олимпиячилари ҳисобига дастлабки медални келтирди.

Боксчилар беллашувида 75 кг. оғирлик вазнда ҳамюртимиз, икки карра жаҳон чемпиони Аббос Атоев дастлабки босқичда Бадр Эддин Хаддиоуни (Марокаш) 11:9 ҳисоби билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди ва энди руминиялик боксчи Богдан Журатонига қарши кураш олиб боради. Вазни 56 кг.гача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги мусобақада ҳамюртимиз Орзубек Шойимов биринчи учрашувини бразилиялик Виейра де Хесус Робенилсонга қарши ўтказиб, 7:13 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси - Денис Истомин олимпиада мусобақаларини муваффақиятли бошлади. Вакилимиз испаниялик теннисчи Фернандо Вердаскога қарши кортга чиқиб, 6:4 ва 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Истомин кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилди. Энди Денис жаҳоннинг 56-ракеткаси, люксембурглик Жиль Мюллерга қарши баҳс олиб боради.

Олимпиаданинг иккинчи кунида спортчиларимиздан боксчи Фазлиддин Гойибназаров 60 кг вазн тоифасида ўзининг биринчи баҳсини ўтказди. 1/16 финал беллашувлари доирасида Ғойибназаров камерунлик Абдон Иячинте Меволига қарши рингга чиқди. Унда Фазлиддин 11:6 ҳисобида рақибини енгиб, 1/8 финалга йўл олди. Энди нимчорак финалда Гаипназаров АҚШ боксчиси Хосе Рамирес билан кураш олиб боради. Жанг 2 август санасига белгиланган.

Олимпиаданинг эркаклар футбол турнири барчага кутилмаган натижаларни тақдим қилмоқда. Ўтган икки тур ўйинларидан сўнг, Бразилия ва Япония термалари кейинги босқичга чиқиш масаласини муддатидан олдин ҳал этишган бўлса, Испания ва БАА олимпиячиларининг “юриши” гуруҳ босқичида тўхтайдиган бўлди. Иккинчи турда қуйидаги натижалар қайд этилди.

“А” гуруҳи: Буюк Британия - БАА3:1, Сенегал - Уругвай 2:0.
“В” гуруҳи: Мексика - Габон 2:0, Жанубий Корея - Швейцария 2:1.
“С” гуруҳи: Миср - Янги Зеландия 1:1, Бразилия - Беларусь 3:1.
“Б” гуруҳи: Испания - Гондурас 0:1, Япония - Марокаш 1:0.

Эслатиб ўтамиз, эркаклар ўртасидаги футбол гуруҳ баҳсларининг якуний 3-тур ўйинлари эртага бўлиб ўтади.


“Биржа” газетаси