Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



МАҲСУЛОТНИНГ 90 ФОИЗИ ЭКСПОРТГА
26.03.2015

Боғотдаги Бешариқ қишлоғида калава ип ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Xorazm tex” масъулияти чекланган жамияти ишга туширилиши туман аҳолиси учун чинакам байрам туҳфаси бўлди.              
Айтиш керакки, мазкур лойиҳа таъсисчиларига собиқ тўқимачилик фабрикасининг бино ва иншоотлари таъмири учун 10,5 миллиард сўмлик инвестиция киритиш ҳамда 200 та иш ўрни яратиш шарти қўйилган эди. Бу ерда 12,5 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди ва энг замонавий технологик дастгоҳлар келтириб ўрнатилди. Натижада унинг биринчи босқичи ишга туширилиб, йилига 4300 тонна экспортбоп калава ип тайёрлаш имконияти пайдо бўлди. Ҳозир бу ерда 200 киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг аксарияти коллеж битирувчиларидир.
Лойиҳанинг иккинчи босқичида хориждан 30 миллиард сўмлик замонавий технологиялар келтириш кўзда тутилмоқда. У амалга ошиши билан яна 200 та иш ўрни яратилади. Эътиборлиси, бу ерда тайёрланадиган маҳсулотнинг 90 фоизи ташқи бозорга йўналтирилади.

Ойбек РАҲИМОВ
“Халқ сўзи” мухбири 24 март, 2015 йил № 58 (6241)