Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ КЕЛАЖАК УЧУН ПОЙДЕВОР
18.01.2018

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий – иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларнинг барча жабҳаларида кўламдор ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилмоқда.

Ҳаётимизни тубдан ўзгартираётган янгиланишлар нафаси етиб бормаган бирор соҳа ёки ҳудуд йўқ. Айниқса ёш авлод тарбьияси давлат сиёсатининг ўта муҳим йўналишларидан бирига айланган.

Охирги бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг бевосита таълим-тарбия соҳасига дахлдор саксонга яқин фармон, қарор ва фармойишлари қабул қилинганлиги фикримизнинг яққол исботидир.

Замон талаби ва халқимизнинг хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб таълим тизимида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, умумий ўрта таълим соҳасида 11 йиллик тизимга ўтилди, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари оптималлаштирилмоқда, янгидан олий таълим муассасаси ва филиаллари ташкил этилмоқда.  Мактабгача таълимни тарихда бўлмаган янги даражага олиб чиқиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар давом этмоқда.

Бу бежиз эмас, албатта. Чунки бугун туғилиб ўсиб камолга келаётган ёшларнинг руҳий, маънавий – маърифий даражаси эртангги кунимизни белгилаб беради. Содда  қилиб айтганда, бугунги ёшлар қандай бўлса, эртангги мамлакат ҳам худди шундай бўлади.  Шу сабабдан фарзанд, бола  тарбиясидан муҳимроқ, муаллим ва мураббий ишидан шарафлироқ касб йўқ, десак асло муболаға бўлмайди.

         Фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда эса мактабгача таълим муассасасининг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 29 декабрдаги "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур бўғин фаолиятини тубдан ўзгартиришга хизмат қилди десак, муболаға эмас. Президентимиз қарори асосида 2017-2021 йилларда  мактабгача таълим муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда. Муассасалар замонавий талабларга жавоб берадиган мебель ва бошқа жиҳоз, ускуна, ўқув-методик қўлланмалар, мультимедиа воситалари билан таъминланмоқда. Демак, энди мактабгача таълим муассасаси нафақат тарбия, балки таълим муассаси сифатида ҳам тўлақонли фаолият кўрсатади. Бу болаларимизнинг  қизиқишларини, иқтидорларини эрта аниқлаш, уларни ўз вақтида рўёбга чиқариш, интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, теварак-атроф ҳақидаги тушунчаларини бойитиш имкониятларини кенгайтиради. Болаларимиз  бадиий адабиёт билан кичкиналигидан дўстлашадилар. Буларнинг барчаси уларнинг келажакда комил инсонлар бўлиб шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Зеро, пойдевор мустаҳкам бўлсагина девор мустаҳкам бўлади. Мўрт пойдевор устига қурилган деворга ҳар чанча ишлов берилмасин, у барибир нурайди. Болаларимизга боғчада берилган тарбияни мустаҳкам пойдеворга қиёсласак, муболаға қилмаган бўламиз.

Бугун вилоятимизда ҳам мактабгача таълим муассасалари қуриш, мавжудларини капитал таъмирлаш, қайта қуриш ишлари жадал давом этмоқда. Ушбу муассасалар учун малакали кадрлар тайёрлаш борасида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Яқин йиллар ичида барча болаларни боғчаларга қамраб олиш имконияти пайдо бўлади. Бундан авваламбор, оналаримиз хурсанд. Боиси, фарзанди боғчада бўлса, онанинг кўнгли тўқ. Ўз юмушларини бамайлихотир бажаради. Ўзи севган касбда фаолият кўрсатади,ҳунармандчилик билан шуғулланади. Бошқача айтганда, аёлда жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш, орзуларини рўёбга чиқариш имкониятлари кенгаяди.

Умуман, мактабгача тарбия муассасасининг аҳамияти ҳақида яна кўплаб мулоҳазаларни юритиш мумкин. Энди гап ушбу муассасаларнинг давлатимиз раҳбари талаби асосида фаолият юритишига эришишдадир. Ана шундагина фарзандларимиз буюк аждодларим қолдирган бебаҳо меросининг ҳақиқий давомчилари бўлиб шаклланадилар.

Сайёра АБДИКАРИМОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси,

                                                                          Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари.