Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



МАЛАКАЛИ ТИББИЙ КЎРИК
11.07.2012

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган “Ҳеч ким мехр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остидаги Саломатлик ҳафталиги тадбирлари Қашқадарё вилоятида ҳам муваффақиятли амалга оширилмокда.

Куни кеча вилоятнинг Косон, Муборак, Қарши туманларида истиқомат қилаётган 4547 киши ўз саломатлигини тиклаш бўйича малакали шифокорлардан тиббий тавсиялар олди.

Қандли диабет хасталигига чалинганман, - дейди Муборак туманининг Хўжамуборак қишлоғида яшовчи Шариф Ризаев. - Бу ерда тажрибали мутахассислардан керакли маслаҳатларни олдим. Тиббий текширувлардан ўтганимдан сўнг шифохонада даволанишим учун йўлланма беришди. Бизнинг саломатлигимиз ҳақида қайғуриб, беминнат ёрдам кўрсатаётганларга минг раҳмат, деймиз.

“Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қатор долзарб вазифалар белгиланган, - дейди республика Саломатлик ва тиббий статистика институтининг вилоят филиали директори Шоира Набиева. - Саломатлик ҳафталиги ушбу муҳим вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилаётганлиги билан янада аҳамиятлидир. Оилавий тиббий кўрикларни ташкил қилиш ва малакали шифокорлар маслаҳати билан даволаш самарадорлигини оширишга қаратилган бугунги тадбирларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти вакиллари, ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларнинг тажрибали мутахассислари ҳамда ўнлаб профессорлар иштирок этишмоқда.

Ҳафталик тадбирларида вилоятдаги 33 минг 293 нафар тиббиёт ходими ҳам фаол қатнашаётир. Тиббий кўрикнинг дастлабки кунларида мурожаат этганларнинг 3184 нафари амбулатор, 860 нафари эса стационар шароитда даволаниш учун юборилди.

Саломатлик ҳафталигида, шунингдек, жисмоний имконияти чекланган ва уйда ётган 238 нафар бемор чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

* * *

Юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар халқимиз саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, жойларда фаолият кўрсатаётган шифо масканларида тиббий хизмат сифатини юксалтиришга хизмат қилмокда. Айни пайтда мамлакатимизнинг барча вилоятларида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида ўтказилаётган Саломатлик ҳафталиги ҳам ана шундай хайрли саъй-ҳаракатлардандир.

Мазкур тадбир Хоразм вилоятидаги даволаш муассасаларида юқори савияда ташкил этилаяпти. Пойтахтдан ташриф буюрган малакали шифокорлар Боғот, Янгиариқ, Гурлан туманлари марказий тиббий муассасаларида вилоятнинг бошқа қудудларидан келган 5 минг нафардан зиёд кишини ўндан зиёд ихтисослик бўйича бепул чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказиб, зарур ҳолатларда даволаниш учун йўлланма беришди.

- Ҳозиргина чуқурлашти-рилган тиббий кўрикдан ўтдим, - дейди Боғот ту-манидаги Наймон қишлоғида истиқомат қилувчи Асқар Сўфиев. - Тиббий кўрик биз учун қулай манзилда ташкил этилганлигидан миннатдормиз. Бу ерда замонавий ташхис ускуналари воситасида тиббий таҳлиллар ўтказилди. Саломатлигимни яхшилаш учун нимаики зарур бўлса, барча тавсияларни олдим. Энг муҳими, шифокорларнинг билими, малакаси ва ширин муомаласидан кўнглим тўлди.

Вилоятда Саломатлик ҳафталиги давом этмокда.


«Халқ сўзи» газетаси