Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



МАҚСАДИМИЗ – ХАЛҚИМИЗ ТУРМУШ ДАРАЖАСИНИ ЯНАДА ОШИРИШ
29.11.2016

МАҚСАДИМИЗ – ХАЛҚИМИЗ ТУРМУШ ДАРАЖАСИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

Шу кунларда мамлакатимизда муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа –Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов-олди ташвиқоти қизғин давом этмоқда. Ўзбекистон халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмоновнинг ишончли вакили томонидан сайловчилар билан учрашувлар юқори савияда ўтказилмоқда.

Сайловчилар сайловолди учрашувларида дастурда белгиланган барча йўналишлардаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Номзоднинг Хоразм вилоятидаги сайловчилар билан учрашувида қатнашган шифокор Султон Бобожонов дастур билан чуқур танишиб чиққанлигини кўтаринкилик билан таъкидлади.

-Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмоновнинг сайловолди дастурида қатор долзарб вазифалар билан биргаликда, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалаларига жуда катта эътибор қаратилган.

Номзод томонидан, аҳолининг, айниқса, олис қишлоқ ҳудудларида бирламчи тиббий ёрдамдан қулай ва тез фойдаланиш имкониятини таъминловчи қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини кенгайтириш, имтиёзли ва бепул асосда малакали тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини тартибга солувчи тегишли қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назорат самарадорлигини ошириш юзасидан илгари сурилаётган таклифини жуда ўринли, деб биламан.

Сабаби, биринчи тиббий ёрдамдан барча қулай ва тезкор фойдаланиши, кам даромадли одамлар учун ҳам унинг мақбуллигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун қишлоқ врачлик пунктларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, одамларнинг тиббий-ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

Хатамжон Абдураҳмонович Кетмоновнинг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар ҳозирги кунда жуда долзарб ҳисобланиб, уларни ҳаётга татбиқ қилиш орқали биз тиббиёт соҳасини янги босқичга олиб чиқишга ҳамда Ватанимиз равнақи ва тараққиётига муносиб ҳиссамизни қўшган бўламиз, деб ўйлайман.

Шунингдек, номзоднинг ишончли вакили Р.Сабуров Хоразм вилоятининг барча туманларида сайловчилар билан учрашувлар ташкил этмоқда. Бўлиб ўтган сайлов-олди учрашувлари давомида сайловчилар номзоднинг Сайловолди дастури ҳақида ўз муносабатларини билдиришмоқда. Жумладан, Урганч тумани саноат-транспорт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Азамат Давлетов "номзоднинг Сайловолди дастури билан танишар эканмиз, унда аҳолига юқори сифатли таълим олиш ва мақбул тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масаласи қўйилганлиги биз ёшларга қаратилган эътибордир” -, деди.

Шундан келиб чиққан ҳолда таълим соҳасида минтақалардаги демографик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, мактабгача, ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларини олдиндан барпо этиш амалиётини янада ривожлантириш, бепул ва имтиёзли тўловлар асосида фаолият кўрсатадиган давлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, коллежлар ва академик лицейларни ўқув адабиётлари билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш, корхона ва ташкилотларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, техник ва технологик мутахассисликлар бўйича олий ўқув юртларига мақсадли қабул қилиш масаласини рағбатлантириш, ногирон болаларни зарур махсус адабиёт ва қўлланмалар билан таъминлашни ўз ичига оладиган инклюзив таълим тизимини янада ривожлантириш ва соҳа ўқитувчиларига имтиёзлар бериш, жисмоний имкониятлари чекланган (ногирон) талабаларнинг олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш, педагогик маълумотга эга, лекин бола тарбияси билан машғул бўлгани боис вақтинча ишламайдиган аёлларнинг оилавий мактабгача таълим тарбиячиси сифатидаги уй меҳнатини ташкил этишнинг қонуний асосларини яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Номзод дастурида кўрсатилган бу йўналишдаги таклифлар бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги сабабли Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлайман.

Ишончли вакилнинг Янгиариқ тумани сайловчилари билан ҳам учрашуви бўлиб ўтди. Унда Янгиариқ шаҳарчаси фуқаролар йиғини раиси Хосият Жуманазарова Ўзбекистон Халқ демократик партияси мамлакатимизнинг ўсиб бораётган иқтисодий салоҳиятини аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан, унинг кам таъминланган гуруҳлари турмуш даражасини яхшилашга йўналтиришни фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда, - деди. Дастурда "Кам таъминланганларнинг ижтимоий ҳимояси учун курашамиз” шиори остида илгари сурилган ғоялар мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда партияни янада фаол иштирокини таъминлайди.

Кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш партиямиз асосий ғоясига айланиб келмоқда. Бунда биз асосий эътиборни "Кексаларимиз учун муносиб пенсия таъминоти”, "Биз кексаларимизнинг фаровон ҳаёти учун масъулмиз” шиорлари остида партия Кенгашлари ва ташкилотларида, маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилаётган акциялар негизида мамлакатимиз равнақи, улғайиб келаётган ёш авлодга озод ва обод Ватан қолдириш борасидаги ишларга ўз ҳиссасини қўшган кекса авлод учун ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Шу жиҳатдан олиб қарасак, номзод дастурида илгари сурилган ғоялар мамлакат тараққиёти, халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилади”, дея қайд этди.

Боғот тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохона тез тиббий ёрдам бўлими жарроҳи Нурулла Бекчанов ўз сўзида номзоднинг Сайловолди дастурида бозор иқтисодиёти ижтимоий йўналтирилган ва энг аввало, жамият манфаатларига қаратилган йўналишлар қатъий белгилаб қўйилган, хусусан, банд бўлмаган аҳоли бандлигини таъминлаш, саноат ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, коммунал хизматлар кўрсатишнинг самарасини янада ошириш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини янада такомиллаштириш ҳамда яна бир қатор долзарб вазифалар кўрсатилганлигини мамнунлик билан билдирди.

Шунингдек, у имтиёзли ва бепул асосда малакали тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг ижроси устидан тизимли назоратни кучайтириш масаласини номзод дастуридан ўрин олгани барчамизни қувонтирди. Номзод ўз дастурида мустақиллик йилларида эришилган натижаларни юқори баҳолайди ва мамлакатимизнинг ўсиб бораётган иқтисодий салоҳиятидан аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан, партия электорати вакилларини турмуш даражасини яхшилаш мақсадида кучли ижтимоий сиёсат юритишни фаол қўллаб-қувватлашни мақсад қилиб қўйган, дейди.

Хоразм вилояти сайловолди учрашуви қатнашчиси халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати Нодира Одамбаева шу кунларда юртдошларимиз Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди кўрсатилган Хатамжон Кетмоновнинг сайловолди дастури билан атрофлича танишиб чиққанлигини алоҳида таъкидлади.

Номзоднинг сайловолди дастурида баён этилганидек, ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш давомида барқарор иш ўринларини яратиш, айниқса фуқароларимизни четга чиқиб кетишларини олдини олиш, бунинг учун ҳар йили қабул қилинадиган иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Давлат дастури ижросида янгича ёндашувларга ўтиш, бунда асосий эътиборни меҳнат бозоридаги талаб-таклифни тўлиқ ўрганиш, ҳисобга олиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тузишда жорий ва истиқболдаги ривожланиш йўналишларини тўғри ва аниқ белгилаб олиш масалалари долзарблиги билан эътиборлидир.

Бундан ташқари, дастурда қишлоқ жойларида муносиб иш ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринларини таклиф этаётган, биринчи навбатда ўзимизда мавжуд бўлган бой хомашё ресурслари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни таъминловчи юқори технологик тармоқ корхоналари, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида фаолият юритадиган кичик корхоналарни ташкил этиш орқали меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлашни янада фаоллаштиришга қаратилган мақсадлар бизнинг ҳунарманд ва тадбиркор халқимиз учун айни муддаодир.

Дастурда, одамларни ташвишга солаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш, бу борада янги лойиҳалар, ташаббуслар билан чиқиш мақсад қилиб қўйилганлигини аълоҳида таъкидлаш лозим.

Шунингдек, дастурда, ижтимоий аҳамиятга молик товарлар ва хизматлар нархини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назорати самарадорлигини янада ошириш орқали нархлар ва тарифларнинг ўсиши юқори бўлмаслигини таъминлаш каби ҳозирги куннинг долзарб муаммолари ечимлари кўрсатиб ўтилган.

Партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг сайловолди ташвиқоти қизғин паллага кирган ушбу кунларда сайловчиларнинг номзоднинг сайловолди дастури билан яқиндан танишиш ва унга ўз муносабатини билдириш ва шу орқали ўз фуқаролик позициясини намоён этиш жараёни ҳам қизғин тусга кирган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоятт Кенгаши матбуот хизмати.

"Хоразм ҳақиқати" газетаси,

2016 йил 26 ноябрь №96