Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



МАСЪУЛИЯТНИ ҲИС ҚИЛИБ
06.12.2014

Ўзбекистон Республикаси Конституииясининг 117-моддасида таъкидланганидек, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳукуки, ўз хоҳиш-иродасини биддириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади...”.

Давлат бошқаруви органларига ўз вакилларимизни сайлаш, шу орқали туб ислоҳотлар ва ўзгаришларга ўз муносабатимизни билдириш биз каби ёшларга катта масъулият юклайди. Буни чуқур ҳис килиб, сайлов биз учун муҳим сиёсий жараён эканлигини англаган ҳолда сайловда юрт тараққиёти, фаровонлигини кўзлаб онгли равишда номзодлардан энг муносибига овоз беришимиз лозим.
Ҳар бир жараёнга масъулият билан ёндашиб депутатликка номзодлар ва улар аъзо бўлган партия билан якиндан танишишимиз, улар илгари сураётган ғоялар, шунингдек уларнинг мақсад ва интилишлари бизнинг манфаатларимизга қанчалик мос эканлигини чуқур англаган ҳолда фаоллик кўрсатишимиз керак.
Келажакда ҳуқуқшунос бўлиш ниятидаман.
Хозирданоқ ҳуқуқий билимларимни янада ошириб бормоқдаман.
Мен ҳам бўлажак ҳуқуқшунос сифатида фуқароларнинг Конституциямизда белгилаб берилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини рўёбга чиқаришларига ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.
Бунинг учун эса ҳозирданоқ пухта билим олиб, жамоат ишларида ва юртимизда бўлаётган сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишни ўз фукаролик бурчим деб биламан. 21 декабрда бўладиган сайловда фаол иштирок қиламан.

Адолат ДУРДИЕВА
УрДУ қошидаги 2-академик лицей ўқувчиси.
“Хоразм хақиқати” 2014 йил 3 декабрь № 96 (19130)