Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Матбуот анжумани ўтказилди
12.02.2016


   Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” ги Қонуни, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги "Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган тадбирлар доирасида Урганч шаҳрида Хоразм вилояти ҳокимининг капитал курилиш, комуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Р.Рўзметов "Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш Дастурининг ижроси. Кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини ташкиллаштиришнинг муҳим вазифалари” мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди.
   Анжуманда вилоят, шаҳар ва туман газеталарининг муҳарирлари, республика ОАВларининг Хоразм вилоятидаги мухбирлари, Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқалар учун масъул ходимлари иштирок этдилар.
   Мулоқот чоғида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтарган саволларга кенг ва батафсил жавоблар олдилар.
 
Хоразм вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати