Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



МЕҲР МАСКАНИ
10.11.2010

Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази биноси фойдаланишга топширилди.

Вилоятда “Баркамол авлод йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳудудидаги корхона ва ташкилотлар, ҳуқуқ-тартибот идорлари билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Бироқ, бугунги кунда айрим ёшлар онгига салбий таъсир этувчи баъзи иллатлар, қолаверса, оила-турмуш муаммолари, ота-оналарнинг эътиборсизлиги туфайли салбий ҳолатлар учрамоқда. Айрим ота-оналар ўз нафсини ўйлаб бола тарбиясидек муқаддас вазифани унутиб қўйишмоқда. Улар фарзанд тарбияси ўрнига пул топиш илинжида хорижий давлатларга узоқ муддатга кетиб қолишмоқда. Бунинг оқибатида баъзи ёшлар қаровсиз, назоратсиз қолиб кетишяпти. Шу йилининг сентябрида “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди ва айни кунда ушбу муҳим ҳужжат ижроси бўйича кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Вилоят ИИБ ҳузуридаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида ҳам болалар тарбияси эътиборда бўлмоқда.

Айниқса, марказ биносида вояга етмаганлар учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу сабабли вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти уни бугунги кун талабларига жавоб бериши учун фойдаланилмасдан турган таъмирталаб бинони вилоят ИИБ ихтиёрига олиш тўғрисида қарор қабул қилишди. Вилоятнинг саҳоватпеша инсонлари, ҳомий идора ва ташкилотлар кўмагида марказ биноси қисқа муддатларда таъмирланиб, фойдаланишга тайёр этилди.

Яқинда ана шу бинонинг очилиш тадбири бўлиб ўтди, Унда вилоят ички ишлар, прокуратура, адлия, соғлиқни сақлаш, халқ таълими тизими ходимлари, “Маҳалла” жамғармаси ва қатор ташкилотлар, бошқармалар вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими О.Оллаберганов юртимиздаги ҳар бир бола эътибор, ғамхўрлик билан қамраб олинганлиги, уларнинг баркамол вояга етишлари учун ҳамма шароитлар яратилганлигини қайд этди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Ш.Икромов мазкур марказда вояга етмаганларнинг таълим-тарбия ишларини ташкил этиш мақсадидаги режалар, имкониятларга тўхталди. Шунингдек, бинонинг таъмир ишларини бажарган “Хоразм ирригация темир-бетон қурилиш” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорларининг ғайрати, меҳнатини алоҳида таъкидлади.

Ҳамон айрим оилалардаги болалар, ўсмирларнинг ота-оналарнинг эътиборсизлиги туфайли қаровсиз, эътиборсиз қолиб кетиш ҳоллари учраб турибди. Бундай холларда ёшларнинг жиноятларга қўл уриш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Ана шундай ёшларга таълим-тарбия бериб ҳаётда ўз ўринларини топишга кўмаклашувчи марказда ёшлар учун зарур шароитлар яратилган. Замонавий андозада қурилган бино, синф хоналари, кутубхона, дам олиш хоналари, ошхона, спорт зали зарур воситалар билан жиҳозланган. Кенг, шинам ва ёруғ ўқув ҳамда тиббиёт хоналари ҳам ёшлар хизматида бўлади.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими масъул котиби Гавҳар Ибодуллаева, “Хоразм ирригация темир-бетон қурилиш” масъулияти чекланган жамият раиси Назарбек Норбоев сўзга чиқиб, мазкур бино ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.

Тадбирда бино қурилишида фаол иштирок этган қурувчилар ва марказ ходимларига вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбирда Республика ички ишлар вазири ўринбосари, полковник А.Шодиев иштирок этди.


Хоразм ҳақиқати