Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



МЕН БИРИНЧИ МАРТА ОВОЗ БЕРАМАН
09.11.2016

МЕН БИРИНЧИ МАРТА ОВОЗ БЕРАМАН

Жорий йилнинг 4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Хоразм вилоятидаги 30 мингдан зиёд ёшлар биринчи марта овоз беради.

Хоразм вилоятидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларида сайловларда илк бор қатнашадиган ёшлар иштирокида турли тадбирлар ўтказилмоқда. "Бугун ўқувчи – эртага сайловчи”, "Сенинг овозинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга”, "Мен биринчи марта овоз бераман!” шиорлари остидаги тарқатма материаллар, жойларда ўрнатилган тарғибот баннерлари ёшларни сайлов қонунчилиги билан яқиндан таништириш баробарида уларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссияси, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган тадбирларда "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонун ва сўнги йилларда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти, сайловчиларнинг Кониституциямизда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида атрофлича маълумот берилмоқда.

Малакатимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга ушбу сиёсий тадбирда Ҳазорасп туманидаги Тупроққалъа хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Бахтжон Олимбоев ҳам илк бор қатнашади.

-Мен яқинда ўн саккиз ёшга тўлдим. Сайлов куни ўз кониституциявий ҳуқуқимдан тўлиқ фойдаланаман, - дейди Б.Олимбоев. – Коллежимизда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида иштирок этаётган тажрибали мутахассисларнинг маърузаларидан сайлов борасидаги ҳуқуқий билимимизни оширмоқдамиз. Сайлов куни ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бераман.

А.ШОКИРОВ.

"Хоразм ҳақиқати” газетаси,

2016 йил 9 ноябрь №92.