Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



МИЛЛИЙ МАНФААТЛАР – ҲАР НАРСАДАН УСТУН
29.11.2016


 

МИЛЛИЙ МАНФААТЛАР – ҲАР НАРСАДАН УСТУН


Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг Сайловолди дастури билан сайловчилар яқиндан танишиб чиқмоқдалар.

Шунингдек, номзоднинг ишончли вакили М.Тўрабоева Хоразм вилояти шаҳар ва туманларида сайловчиларга номзоднинг Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг мамлакатимиз тараққиётидаги аҳамияти ҳақида янада кенг тушунчалар бермоқда.

Жойларда бўлиб ўтаётган учрашувларда сайловчилар Сайловолди дастурида миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва қадр-қиммат туйғусини мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш сифати, даражаси ва фаровонлигини ошириш бўйича Давлат дастурларини қабул қилиш ҳамда комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш каби масалалар белгиланганлигини алоҳида эътироф этмоқдалар.

Дастурда ишлаб чиқаришни техник ва технологик модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга йўналтирилмаган харажатларни қисқартириш, янги, замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек, истиқболли ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган корхоналарга солиқ ва мажбурий тўловларда имтиёзлар бериш йўли билан маҳаллий саноат самарадорлигини янада ошириш каби масалалар муҳим вазифалар сифатида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод С.Отамуратовнинг сайловолди дастуридаги бу каби масалаларнинг ҳаётийлиги ва бугунги кун учун ўта долзарблиги сайловолди ташвиқотини самарали олиб боришга хизмат қилмоқда.

Шовот туманидаги 8-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда номзоднинг ишончли вакили сайловчиларга дастурда белгиланган мақсад ва вазифаларни янада кенг етказди.

Тадбирда иштирок этаётган партия фаоллари, корхона ва ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ёшлар дастур мазмун-моҳиятини диққат-эътибор билан тингладилар.

–Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясидан мамлакат Президентлигига кўрсатилган номзод Сарвар Отамуратовнинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар миллий тикланишдан миллий юксалишга эришиш ғоясини амалга ошириш, иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишига, халқимизнинг фаровонлиги ошишига эришиш, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон халқининг миллий-маданий ва маънавий-ахлоқий қадриятлари, урф-одатларини сақлаш ва бойитиш мақсадидан келиб чиқади, –деди ишончли вакил. –Дастурда маънавий-маърифий, сиёсий ва суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий, ташқи сиёсат каби мамлакат тараққиёти учун ўта муҳим жами еттита соҳани юксалтиришга қарата комплекс чора-тадбирлар белгиланган. Айниқса, дастурда ўзбек халқининг тарихий-маданий мероси ва маданий ёдгорликлари умумжаҳон аҳамиятига молик эканлигидан келиб чиқиб, шаҳарларимизнинг миллий қиёфасини сақлаб қолишда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, архитектура ёдгорликларини асраб- авайлаш, қайта таъмирлашга кўмаклашишга ва бугунги кунгача ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига кирмаган архитектура ёдгорликларини мазкур рўйхатга киритиш, моддий-маданий меросни қайта тиклаш ва капитал таъмирлаш жамғармасини ташкил этиш, ўзбек тилининг Давлат тили сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш, ўзбек зиёлилари ва қаҳрамонлари ҳаёти, фаолиятига бағишланган асарлар ва кинофилpмларни яратишда ташаббус кўрсатиш, ёшларни ахборот хуружидан ҳимоя қилиш мақсадида креатив ахборот муҳитини яратиш ҳамда Ўзбекистоннинг кўп асрлик тарихий ёдгорликларини жаҳонда тарғиб қилиш орқали туризмни янада ривожлантириш вазифалари тўлиқ акс эттирилади.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар сайёҳликни ривожлантириш учун мамлакатимизда барча шарт-шароитлар, имкониятлар мавжуд эканлигини қайд этиб, келгусида Шовот туманида жойлашган "Катқалъа”, "Ваянганқалъа”, шунингдек, "Тупроққалъа” тарихий ёдгорликларини сайёҳлик маршрутларига киритиш ва бу ҳудудларда саёҳларга хизмат кўрсатувчи музейлар, ҳунармандлар дўконлари ҳамда чойхоналар очиш орқали юзлаб нафар кишининг бандлигини таъминлаш мумкин эканлигини қайд этиб, бу юзадан таклифлар билдиришди.

Шунингдек, ишончли вакил вилоятимизнинг барча туманларидаги сайловчилар билан учрашувларида дастурдан ўрин олган келгусидаги муҳим вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Мамлакатимиз азал-азалдан ўзининг қўли гул ҳунармандлари, усталари, кулоллари билан довруғ қозониб келган. Бугунги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида ҳунармандчилик янада ривожланмоқда. «Устоз – шогирд» анъаналари асосида ёшларга ота-боболаримиздан қолган миллий ҳунармандчилик сир-асрорлари ўргатилмоқда. Миллий қадриятларимиз давомчилари бўлган ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, уларга зарур шарт- шароитларни яратиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.

- Мамлакатимизда ёшларнинг фан сирларини чуқур эгаллаши, касб-ҳунар ўрганиши учун имкониятлар яратилган. Масалан, бизнинг туманимиздаги «Баркамол авлод» болалар марказида 17 та тўгарак фаолият юритиб, уларда ўғил-қизларимиз рассомчилик, тикувчилик, каштачилик, тўқувчилик ва мусиқа санъати каби бир қанча йўналишларда қатнашиб, ўз билим ва иқтидорларини кенгайтириб боряпти. Шунингдек, уларнинг миллий ҳунармандчиликка қизиқишлари жуда катта эканлигини ҳар дақиқада ҳис қилмоқдамиз. Марказимизга Хива туманининг машҳур ҳунармандларини ҳам таклиф қилиб, маҳорат дарсларини ўтказмоқдамиз, - дейди мазкур марказ директори, халқ депутатлари Хива тумани Кенгаши депутати Дилдора Раззоқова. - Мамлакатимиз Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг дастурида ҳам миллий қадрият ва анъаналаримиз, ҳунармандчиликни янада кенг ривожлантирилиши йўлидаги саъй-ҳаракатлар ўрин олганлигидан хурсандмиз.

Президентликка номзоднинг ишончли вакили билан Ҳазорасп туманидаги учрашув ҳам сайловчиларнинг фаол иштирокида ўтди. Мазкур учрашувда сўзга чиққан «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Абдулла Матчанов дастурдан ўрин олган қурилиш ва безак ишларида миллий меъморлик анъаналарини ва илғор хорижий тажрибани қўллаш, тарихий шаҳарлар ва очиқ осмон остидаги музейларни қайта таъмирлаш, йирик лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган сиёсатнинг изчил давом этишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, - дея қайд этди. Бу шу куннинг долзарб вазифаларидандир. Шунингдек, маҳалланинг фуқаролар ва ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, янги иш ўринларини яратиш, ижтимоий соҳадаги ишларнинг самарадорлигини ошириш, жойларда жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни яхшилаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишдаги саъй-ҳаракатларини фаоллаштириш зарурлиги ҳам дастурдан ўрин олган.

«Ташқи сиёсат ва давлат бошқарувининг бошқа органлари фаолияти доирасида миллий манфаатларнинг қатъий ҳимоя қилинишини таъминланишига эришишимиз шарт. Бизнинг шиоримиз – миллий манфаатлар ҳар нарсадан устун», дейилади Президентликка номзоднинг дастурида.

Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида жамият, оила ва таълим тизимида ёш авлодни китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш, Ўзбекистон халқининг тарихи, маънавий-маданий меросига доир адабиётларни нашр этиш билан шуғулланаётган муаллифлар, босмахоналар, нашриётларни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш, уларга солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар берилишига эришиш лозимлиги қайд этилган.

"Театр инсоннинг маънавий камолоти, шахснинг диди ва тафаккурини тарбиялашда ҳамиша муҳим ўрин тутган. XX аср бошида ўзбек зиёлилари халқни миллий уйғотишни айнан театрлар ташкил этишдан бошлаганликлари ҳам бежиз эмас. Ўша даврда "Театр – ибратхонадир” деган чуқур маъноли ҳикмат орқали саҳна санъати миллатимизнинг аслида киму амалда қай аҳволдалигини кўрсатиб берган.

Бугунги кунда глобаллашув шароитида халқнинг ўзига хос қиёфаси, миллий қадрият ва анъаналарини асраб қолиш, одамларда юксак маънавий онг ва дидни тарбиялашда театрнинг ўрни янада беқиёс аҳамият касб этмоқда. Бироқ, театр санъатига қизиқиш ҳавас қиларли даражада эмас. Театр заллари кўпинча томошабинлар билан ярим тўлган аҳволда бўлади.

Биз маънавий-маърифий ҳаётимизни янада ривожлантириш тарафдори эканмиз, театрга одамларни қайтариш учун, энг аввало, замондошларимизни ўйлантираётган ва тўлқинлантираётган мавзуларда бадиий жиҳатдан юксак маҳорат билан саҳналаштирилган спектаклларни кўпайтириш, одамларда, айниқса, ёшларда театр томошаси маданиятини ўстириш ва энг муҳими, мамлакатимизнинг барча театрларида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилишига эришишимиз ҳам фарз, ҳам қарз”, дея дастурда алоҳида қайд этилади.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси сайлов штаблари партия номзоди дастури ташвиқотини сайловчилар ўртасида юқори савияда ташкил этиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Жумладан, номзод дастурининг қисқача мазмуни акс эттирилган буклет, чўнтак календари, стол тақвими ва бошқа тарғибот материаллари тайёрланди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, сайлов штаби мамлакатимизда сайлов кампаниясининг муҳим босқичи ҳисобланган сайловолди ташвиқотини очиқ ва адолатли шароитда демократик тамойиллар асосида ўтказишда қонунда белгиланган меъёрларга тўла амал қилмоқда.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси барча сайловчиларни партиямиздан номзод Сарвар Отамуратовга овоз беришга чақиради!

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Хоразм вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

"Хоразм ҳақиқати" газетаси,
2016 йил 26 ноябрь №96