Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



МИНГЙИЛЛИК РИВОЖЛАНИШ МАҚСАДЛАРИ - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ
12.02.2011

Вилоят ҳокими О.Оллаберганов БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларини Ўзбекистонда рўёбга чиқариш вазифиларига мувофиқ равишда вилоят аҳолисининг турмуш фаровонлигини изчил ошириб боришга киритилгин қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарор қабул қалди.

Унга мувофиқ Республика Вазирлар Маҳкамасининг БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадларини Ўзбекистонда амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги 2011 йилнинг 26 январида қабул қилган қарори раҳбарлик ва ижро этиш учун қабул қилинди.

БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадларини 2011-2015 йиллар даврида Ўзбекистонда амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлар комплекси бажарилишини мувофиқлаштириш бўйича вилоят ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Ишчи гуруҳи зиммасига доимий равишда тегишли бошқармалар, идоралар, туманлар ва Урганч шаҳри ҳокимликлари фаолиятини мувофиқлаштириш асосида қўшимча чора-тадбирлар комплекси бажарилишининг бориши мониторингини ўтказиш, уларнинг қўшимча чора-тадбирлар комплексида кўзда тутилган режалар бажарилишининг аҳволи ҳақидаги ахборотларини эшитиш, белгиланган тадбирларнинг бажарилиши юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш, кун тартибига қўйилган вазифаларни бажариш ишига халқаро ташкилотлар, донор мамлакатлар маблағларини жалб қилиш, қўшимча чора-тадбирлар комплекси бажарилишининг бориши ҳақида вилоят ҳокимлигига ахборот тақдим этиш вазифалари юклатилди.

Бошқармалар, идоралар раҳбарлари, туманлар ва Урганч шаҳри ҳокимларига бир ҳафта муддат ичида қўшимча чора-тадбирлар комплексида кўзда тутилган режаларни бажаришнинг, тармоқ ва ҳудудлар бўйича ишчи гуруҳларини ташкил этиш, қўшимча чора-тадбирлар комплексини бажариш бўйича ҳудудлар ва тармоқларнинг шароит ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда аниқ режаларни ишлаб чиқиш, шу юзадан корхона, ташкилот, муассасалар жамоалари, аҳоли истиқомат жойларида тушунтириш-тарғибот ишларини ташкил этиш топширилди.

Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, “Хоразм” телерадиокомпанияси, “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририятига қўшимча чора-тадбирлар комплексида назарда тутилган режаларнинг бажарилишини мунтазам равишда ёритиб бориш тавсия этилди.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси