Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Мини технология ва ускуналар - ишлаб чиқаришга
27.05.2009

“2009 йил - Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастурини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 апрелдаги “Республика агаросаноат комплекси учун ихчам ускуналар ва минитехнологияларнинг IV халқаро махсус кўргазма-сотувини ташкил этиш ва ўтказиш тадбирлари тўғрисида”ги қарорларини бажариш қишлоқда қурилиш ва саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришни тезлаштириш, мева-сабзавот, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлайдиган, янги замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган ихчам корхоналарни бунёд этиш, фермер хўжаликлари, агрофирмалар, кичик ва хусусяй бизнес субъектларини етук хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий, юқори самарали мини технологиялар ва ускуналар билан яқиндан таништириш ва уларни харид қилишларига ёрдам бериш мақсадида вилоят ҳокими О.Оллаберганов 2009 йил 10-11 июнь кунлари Урганч шаҳридаги “Xorazm Palace” меҳмонхонаси ҳудудида минитехнологиялар ва ихчам ускуналар кўргазма-савдосини ташкил этиш хақида қарор қабул қилди.

Кўргазма-савдосини тайёрлаш ва ўтказиш учун ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди. Вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо бошқармасига ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда кўргазмада қатнашиш истагини билдирган хорижлик ҳамкорлар рўйхатини тузиш ва уларга таклифномалар жўнатиш, вилоят иқтисодий ривожланиш кўлами ва истиқболларини ифода этувчи реклама буклетлари ва дискларини ҳамда икки хафта ичида мавжуд табиий ва хом ашё ресурслари ҳақида таклифлар тайёрлаш, мавжуд ишлаб чиқариш технологияларини модернизация қилиш вазифаларидан келиб чиқиб кўргазма-савдода қўйилиши зарур бўлган технологиялар турлари ва йўналишларини аниқлаш топширилди.

Вилоят монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш худудий бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси, вилоят савдо-саноат палатаси, фермер хўжаликлари ассоциацияси вилоят филиали ва бошқа манфаатдор корхона ва ташкилотлар биргаликда икки ҳафта ичида кўргазма давомида қатнашчиларга малакали хуқуқий ёрдам ва консалтинг хизмати кўрсатадиган махсус гуруҳни ташкил этиш, 1 июнгача ўз ускуна ва технологиялари билан қатнашадиган иштирокчилар ҳақида тўлиқ ахборотларга эга бўлган буклетларни тайёрлаш топширилди.

Урганч шаҳри ва туманлар ҳокимларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган мавжуд корхона ва цехларнинг аҳволини ҳар томонлама ўрганиш, зарур бўлса уларни модернизация қилиш юзасидан таклифлар киритиш, янги технология ва ускуналари сотиб олиш истаги ва имконияти бўлган тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари рўйхатини тайёрлаш юклатилди.

Марказий банк вилоят бош бошқармасига вилоят тижорат банклари билан биргаликда кўргазма даврида технология ва ускуналарни харид қилиш учун тузилган шартномаларни бажаришга зарур маблағлар учун имтиёзли ставкалар бўйича кредитлар бериш, ҳар бир банкка тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида белгиланган хизмат турлари ва имтиёзларни ифода этган буклетлар тайёрлаш топширилди.

Агрофирмалар ва кичик бизнес субъектларини 2009 йил 10-11 июнь кунлари “Xorazm Palace” меҳмонхонасида ўтказиладиган кўргазма-савдосига таклиф этамиз.