Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Минтақавий ўқув - семинари
20.05.2009

Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ ижтимоий соҳаларда тубдан ўзгаришлар олиб бориш, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш, бевосита ҳар бир кишининг қобилиятини барча йўналишларда изчил намоён қилишига шароит яратиб бериш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, бу йўналишда қатор ишлар амалга оширилди.

Президентимиз И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаганидек, «юртимизда демократик давлат қуриш, эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланадиган фуқаролик жамиятини барпо этиш» бош мақсаддир.

“Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили" Давлат дастурида ҳам қишлоқ ҳаётини ҳар томонлама ривожлантириш устувор вазифалардан эканлиги қайд этилади. Айни пайтда Дастур ижроси таъминланмоқда. Шунингдек, 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастури асосида амалий ишлар изчил давом этмоқда. Тадбиркорлик фаолияти кенгаймоқда. Кичик бизнес ривожланиб, янги ишчи ўринлари очилмоқда. Табиийки, бу кенг кўламли фаолиятда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари, доимий комиссиялар аъзолари, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг ўрни алоҳида аҳамиятга эгадир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури, Жаҳон Иқтисодиёти ва дипломатия университети томонидан ташкил қилинган Инсон тараққиёти масалаларига бағишланган минтақавий семинарда Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқарғи Кенгеси қўмиталари раислари, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, жойлардаги савдо-саноат палатаси бўлимлари масъуллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок қилдилар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакилининг ўринбосари Ситора Сеид семинар қатнашчиларини анжуман билан қутлади.

Вилоят ҳокими О.Оллаберганов семинарда сўзга чиқди.

Семинар қатнашчилари Олий Мажлис Сенати ташқи сиёсат масалалари Қўмитаси раиси С.Сафоевнинг “Инсон ривожланиши Концепциясининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатдаги роли”, Олий Мажлис Сенатининг қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари ва экология масалалари Қўмитаси раиси Г.Алиевнинг “2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши дастур чора-тадбирларини амалга ошириш ҳамда маҳаллий Кенгашлар, уларнинг инсон ривожланиши масалаларини илгари суришдаги, қишлоқлар фаровонлигини оширишдаги роли”, БМТ ривожланиш Дастурининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси З.Парпиевнинг “Инсон ривожланиши ҳолати ва истиқболи ўрганилишининг таҳлилига оид масалалар”, Жаҳон Иқтисодиёти ва дипломатия университети доценти Л.Тошпўлатованинг “Иқтисодий ўсиш ва инсон ривожланиши ўлчови”, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Ш.Ҳамраевнинг “Орол денгизи ҳудудидаги экологик муаммолар ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари”, Ўзбекистон Республикаси нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси раиси ўринбосари Н.Ғаффарованинг “Инсон ривожланишининг гендер омиллари”, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият Қурилиши Академияси профессори У.Саидовнинг “Глобаллашув жараёни ва маънавият, ватанпарварликни юксалтириш масалалари” ва бошқа мавзулардаги маърузаларни тинглашди.

Семинар ўзаро фикр алмашиш, савол-жавоблар асосида унинг иштирокчиларининг фаоллигида ўтди.

“Хоразм ҳақиқати”
№20 (18554) 20.05.09 й.