Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



МОЗИЙ БИЛАН ЮЗЛАШГАН МАСКАН
14.09.2013

Миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш,  халқимизнинг тарихимизга оид билимларини янада бойитишда, шубҳасиз, музейлар муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, музейлар жамиятнинг интеллектуал салоҳиятини, халқнинг босиб ўтган тарихий тараққиёт йўлини, ўзига хос анъаналари ва қадриятларини, миллий хусусиятлари ҳамда жаҳон тараққиётида тутган ўрнини ҳам ёрқин ифодалаб беради.


Ҳозирги кунда мамлакатимизда юзлаб ана шундай йирик маънавият масканлари  фаолият олиб бормоқда. Хивадаги "Ичан қалъа" давлат музей-қўрикхонаси ана шулардан биридир. Юртимизнинг 2500 йилдан ортиқ тарихини, санъатини, маданиятини, қадриятларимизни ўзида мужассам этган ушбу музей - қўриқхона очиқ осмон остидаги музей — шаҳар ҳисобланиб, халқимизнинг улкан даҳосидан, буюк иқтидори, бунёдкорлигидан сўзловчи, бешафқат даврлар синовларидан омон қолган мўъжизадир.

Буюк Ипак йўлида жойлашган Хива асрлар мобайнида инсониятнинг маънавий ва моддий маданияти ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келган. Маълумки, Хиванинг асосий экспонатлари — қалъа девори билан ўралган тўрт дарвозали шаҳар, хонлар саройлари, масжиду мадраса, миноралар ва бошқа қадимий иморатлар ҳисобланади. Ушбу обидаларнинг ичида узоқ мозийдан гувоҳлик берувчи алоҳида музейлар ҳам бор. Қолаверса, жаҳон туризми марказларидан бири саналган ушбу шаҳарда 140 дан ортиқ археологик ёдгорлик ҳамда меьморий обидалар сақланиб қолган. Тарихдан маълумки, ушбу шаҳардан хоразмлик олимларнинг асарлари ва кўпгина ҳунармандчилик намуналари дунёга тарқалган. Ушбу осори атиқалар ҳанузгача Рим, Париж, Лондон, Копенгаген, Берлин, Истамбул, Қоҳира, Санкт-Петербург, Москва ва бошқа шаҳарлардаги йирик музейларни безаб гурибди.
Хивада кўҳна обидаларни йиғиш ва ажойибхона ташкил қилишга илк бор XIX аср охирида Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) даврида киришилган. Бунга Хивада ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда архитектура ёдгорликлари фотосуратларининг Россия ва жаҳон кўргазмаларида намойиш этилиши сабаб бўлган. 1920 йилга келиб Хивада биринчи бор музей ташкил этилган. Айни пайтда очиқ осмон остидаги музей-шаҳарга "Ичан қалъа" музей-қўриқхонаси мақоми берилган. 1990 йил 12 декабрда "Ичан қальа" ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий мерослар рўйхатига киритилиб, 1997 йилда ушбу ташкилот қарори билан Хива шаҳрининг 2500 йиллик юбилейи жаҳон миқёсида кенг нишонланди.

Таъкидлаш керакки, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб, Президентимиз раҳнамолигида азалий қадриятларимизга, буюк аждодларимиз қолдирган бой маьнавий меросимизга эътибор тобора ортиб бормоқда. Истиқлол йилларида Хива шаҳри билан бирга "Ичан қальа" ҳам қайта таъмирланди. Ҳозирги пайтда ушбу ҳудудда жаҳон маданиятига молик 54 та тарихий-меъморий обида мавжуд. Умумий майдони 26 гектарни ташкил этадиган музей-қуриқхона таркибидаги 18 та доимий экспозиция бой тарихимизга оид далилий ашёлар асосида кўрсатиб берилган, Музей фондида жамланган 60 мингтага яқин экспонатлар эса ёшларимизни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялашда ҳамда халқимизнинг кўҳна тарихини илмий асосда тарғиб қилишда муҳим ўрин тутади.
Музейнинг энг кадимий экспонатлари, асосан, қурол-аслаҳа, қадимий хужжат ва ноёб қўлёзма асарлар бўлиб, бу ерда археологик топилмалар, чунончи, тангалар, муҳрлар, кулоллик, мискарлик, ёғоч ўймакорлиги хамда заргарлик буюмлари ўрин эгаллаган. Қадимий Хива гиламлари, чолғу асбоблари, либослар, тўқимачилик буюмлари ҳамда уч мингдан зиёд фотосурат тўпламлари музейнинг фахри саналанади.
Эьтироф этиш керакки, бугунги кунда "Ичан қалъа" нафақат халқимизнинг, балки хорижликларнинг ҳам доимий эьтиборида турган зиёратгоҳлардан биридир. Қадимий ва навқирон Хивага ташриф буюраётган сайёҳлар тарихий обидалар ва музей ашёларини ҳайрат билан томоша қилишмоқда. Бу ерга ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларидан 50 мингга яқин сайёҳлар келаётгани бутун жаҳоннинг халқимиз тарихи ва бетакрор қадриятларига чексиз ҳурматининг ёрқин ифодасидир.
Музейларнинг аждодларимиз қолдирган бой тарихий меросини халқимизга етказиш, юксак миллий қадриятларимизни тарғиб этиш, ёшларда эзгу фазилатларни камол топтириш, уларда Ватанимизга мехр-муҳаббат туйғуларини уйғотишдаги аҳамиятини ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, "Музей - халқ тарихининг кўзгуси эканлигини назарда тутсак, у шу халқнинг фарзандлари - келажак авлод қалбида фахр ва ифтихор туйғуларини уйғота олиши керак. Бизнинг вазифамиз эса буюк тарихимизни мана шундай маърифий масканлар ёрдамида авлодларимизга тўлалигича етказиб беришдан иборат".
Ботир ДАВЛЕТОВ,
Хива «Ичан қальа» Давлат
Музей - қўриқхонаси директори.
Халқ сўзи”, 2013 йил, 12 сентябрь. № 180 (5854).