Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



МУҲИМ МАВЗУДА МУЛОҚОТЛАР
02.03.2011

Вазирлар Маҳкамасининг “Республика қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни янада такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган энг муҳим тадбирлар тўғрисида”ги йиғилиши қарорлари бажарилиши юзасидан вилоятнинг барча туманларида илмий-амалий семинарлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Фанлар академияси микробиология институти лабораторияси мудири, биология фанлари доктори, профессор Ж.Қутлиев, Ўзбекистон Фанлар академияси полимерлар кимёси ва физикаси институти илмий ходими Н.Мамедов, Хоразм Маъмун академияси раиси муовини Ш.Қодиров, илмий ходимлари О.Каримов, А.Жуманиёзов, Республика Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш марказининг Хоразм вилояти бўлими раҳбари И.Машарипов, вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази бошлиғи О.Матёқубов, марказнинг етакчи мутахассиси Р.Хўжаниёзов, суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали директори И.Иброҳимовлар ер, сув ва бошқа тур ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолини сабзавот, полиз ва картошка маҳсулотлари билан таъминлаш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечими, бошоқли дон экинларини занг касаллиги хавфидан сақлаш чора-тадбирлари хусусида қимматли фикр-мулоҳазалар билдиришди, шу юзадан ишлаб чиқилган тавсияларни тақдим қилишди.

Туманларда бўлиб ўтган илмий-амалий семинар машғулотларида туманлар ҳокимлари, ҳокимлик вакиллари, етакчи мутахассислар, деҳқон-фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди. Бундай мулоқотлар савол-жавоб, мунозара, муҳокама асосида барча туманларда бўлиб ўтди.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси