Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



МУЛК ҲАҚИҚИЙ ЭГАСИНИ ТОПГАЧ
08.07.2013

ёки "ноль" қийматда сотилган корхонадаги туб ўзгаришлар

Урганч шаҳрининг “Саноатчилар” кўчасида жойлашган собиқ “Автохизмат” масъулияти чекланган жамият тугатилганидан сўнг, унга қарашли бино ва иншоотлар ҳокимият балансига ўтказилган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июлдаги “Ишламаётган бўш турган ва қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектлари негизида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўпгина объектлар қаторида ушбу бино-иншоотларни ҳам инвестиция мажбурияти эвазига “ноль” қийматда сотиш белгиланди.
Хоразм вилоят ҳудудий тендер комиссиясининг 2012 йил 17 май куни ўтказган танлов савдоларида Урганч шаҳридаги собиқ "Автохизмат" МЧЖга тегишли бўлган мазкур бино ва иншоотлар "Биллур Интеграл Сервис" МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ғолиб деб топилди. Чунки, ушбу қўшма корхона томонидан ҳар томонлама асосланган ҳолда ишлаб чиқилган бизнес режа тендер комиссияси эътиборини ўзига жалб қилди.
Бизнес режада кўрсатилганидек, тугатилган ва бўш турган "Автохизмат" корхонаси ўрнида янги ишлаб чиқариш ташкил қилишни ўз олдига мақсад қилган қўшма корхона мутасаддилари 2013-2014 йиллар мобайнида жами 2 млрд. сўмлик инвестиция киритиш ҳамда бу ерда Хитойнинг "БЭНМА" компанияси билан тузилган шартномага асосан ҳар хил турдаги кир ювиш кукуни, атир совун, тозаловчи воситаларни тез ва сифатли ишлаб чиқарадиган дастгоҳлар келтириб ўрнатишни кўзда тутишган эди. Комиссия аъзолари эътиборига тақдим қилинган ғоя ва таклифлар маъқулланиб, 2012 йилнинг 5 июнида уч томонлама олди-сотди шартномаси имзоланди. Шартнома шартларига асосан "Биллур Интеграл Сервис" МЧЖ томонидан 2013 йилнинг айни пайтигача жами 300 млн. сўм ва 750 000 АҚШ доллари миқдорида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, амалда 1 млрд. 900 млн. 532 минг сўмга тенг қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, асбоб-ускуналар сотиб олиб ўрнатишга эришилди.
- Корхонамизда ўрнатилган замонавий дастгоҳлар ёрдамида кунига 30-40 тонна ва йилига 1200 тонна кир ювиш воситалари ишлаб чиқаришни мўлжаллаяпмиз, -дейди қўшма корхона раҳбари З.Зокиров. - Фаолиятимизни янада кенгайтириш мақсадида Халқ банкининг Хоразм вилоят филиалидан 630 миллион сўм миқдорида кредит олишни режалаштирганмиз. 2013-2015 йиллар режаларига асосан атир совун линиясини алоҳида ташкил қилиш, металл пайвандлашда ишлатиладиган ҳар хил турдаги электродлар минизаводини ишга туширишни кўзлаб турибмиз. Энг асосийси, янги корхонамиз ишга тушса, 100 дан зиёд иш ўрни яратилади. Яъни, аҳолининг, айниқса, кўплаб коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш имконияти туғилади.
Инвестор томонидан олинган мажбуриятни тўла адо қилиш мақсадида корхонада айни кунларда қизғин иш олиб борилмоқда. Эътиборли томони шундаки, Урганч шаҳрининг саноатчилар ҳудудида қад ростлаётган ушбу корхона бир вақтлар киши таъбини хира қиладиган даражада қаровсиз қолган бино бўлганига ишонгингиз келмайди. Чунки, қўшма корхонада техник-технологик ва модернизация билан бирга, ободончилик ишлари ҳам олиб борилди. Бу ишларнинг Урганч шаҳрини тубдан ўзгартириш Бош режасига ҳамоҳанг тарзда кечаётгани айни муддаодир.
Муҳими, инвестор ўз саъй-ҳаракатларини давом эттириб, қўйилган мақсад сари олга одимламоқда. Бунга эса мамлакатимизда яратилган қулай шарт-шароитлар, берилган имтиёз ва преференциялар асосий омил бўлиб хизамт қилаётир.

Меҳрибон ИСМОИЛОВА.
Биржа” 2013 йил 4 июль № 77 (1640)