Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Мураккаб технологик жараён
04.06.2015

Яхлит ишлаб чиқариш тизимини ташкил этиш - ўта мураккаб жараён. Бунинг учун малакали мутахассислар, молиявий кўмак, муттасил изланиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдалана билиш талаб этилади.
Тадбиркор Элмурод Ибодуллаев бунинг уддасидан чиқа олди. Унинг ташаббуси билан Урганч шаҳрида мато тўқиш ҳамда бежирим либослар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Ферузбек - Беҳрузбек сервис” масъулияти чекланган жамияти фаолияти йўлга қўйилди.
Лойиҳа қиймати 200 минг АҚШ долларилик корхонада энг замонавий технологиялар асосида йилига 300 минг дона трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш имконияти яратилди. Хозир бу ерда пахта толасидан сифатли, жаҳон стандартларига мос 20 турдан ортиқ кийим-кечаклар ишлаб чиқарилмоқда. Қисқа вақт мобайнида жамоа томонидан 40 минг дона маҳсулот тайёрланиб, савдога қўйилди. Келгусида либосларнинг 80 фоизини экспортга йўналтириш кўзда тутилмоқда.

Ойбек РАҲИМОВ, “Халқ сўзи” мухбири.
Ҳалқ сўзи 2015 йил 2 июнь № 109 (6292)