Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Нариман Умаров Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди
26.02.2015

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нариман Умаров сайловолди ташвиқоти доирасида 16 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди.

Президентликка номзод билан учрашувларда қарийб 400 киши қатнашди. Улар маҳаллий Кенгашлар депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва журналистлардир.
Н.Умаровнинг ишончли вакиллари учрашувлар иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.
Учрашувларда қайд этилганидек, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишининг барча соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Пухта ўйланган иқтисодий сиёсат туфайли сўнгги йилларда мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсиши 8 фоиз даражасида барқарор ва изчил таъминлаб келинмоқда. Самарали ижтимоий сиёсат таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш имконини берди. Натижада халқимиз фаровонлиги ошиб, Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузи тобора юксалиб бораяпти.
Таъкидланганидек, давлат инсоннинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари таъминланишининг ишончли кафолати ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Президентликка номзод ушбу ҳуқуқларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришни ўзининг вазифаси, деб ҳисоблайди. Бунда ҳар кимнинг эркин иш танлаш, адолатли меҳнат шароитлари, малакали тиббий хизмат ва бошқа ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда шу орқали аҳоли турмуши учун қулай шароитлар яратиш асосий устувор йўналиш сифатида белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг сайловолди дастурида “Адолат — ҳаётимизнинг бош мезони, адолат — ҳар бир инсон учун” тамойили асосида ушбу соҳаларда ислоҳотларни янада чуқурлаштириш  кўзда тутилган. Бунда суд-ҳуқуқ соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, ижтимоий адолат тамойилига риоя қилинишини, судларнинг мустақиллиги ва очиқлигини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларни давом эттириш муҳим аҳамиятга эгадир. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш фукаролик жамияти институтларининг давлат ҳамда жамият ишларини бошқаришдаги ролини ошириш ва мустаххамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Н.Умаров ўз Сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида фуқароларга маълум қилиб, учрашувлар иштирокчиларининг кўплаб саволларига жавоб қайтарди. Қатнашчилар номзод билан ўз фикр-мулоҳазалари ҳақида ўртоқлашдилар.
Тадбирларда “Экосан” экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон филиали директори Н.Мирзабуратов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси А.Ўразимбетова. Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ўқитувчиси У.Сейтжонова, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати Н.Эшметов, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали доценти Д.Олимова Президентликка номзодни қўллаб-қувватлаб сўзга чикди. Улар Президентликка номзоднинг Сайловолди дастуридаги бирмунча муҳим жиҳатларни кайд этиб ўтишди.
Якунда Президентликка номзод Н.Умаров учрашув қатнашчиларига миннатдорлик билдирди.
Ҳурматли сайловчилар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нариман Умаровга овоз беринг!
“Адолат” СДП матбуот хизмати.
“Халқ сўзи” 17 февраль, 2015 йил № 32 (6215)