Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



НАРХЛАР ЎЗГАРДИ
09.04.2011

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган нархнома ва “Ўзбекэнерго” ДАК билан келишувга асосан, 2011 йил 1 апрелдан бошлаб электр энергияси учун қуйидагича янги тарифлар жорий қилинди.

1 - гуруҳ. Саноат ва унга тенглаштирилган уланган қуввати 750 кВА ва ундан юқори қувватли истеъмолчилар учун икки ставкали тариф:

Бир йилга 1 кВт энг юқори юклама учун тўлов: 137800 сўм.

1 кВт. соат истеъмол қилинган энергия учун тўлов: 65,80 сўм.

2-гуруҳ. Саноат ва унга тенглаштирилган уланган қуввати 750 кВА гача бўлган истеъмолчилар учун бир ставкали тариф бўйича 1 кВт. соат электр энергияси 83,60 сўм.

3-гуруҳ. Ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик истеъмолчилари, шу жумладан бюджетдан молиялаштириладиган насос станциялари 1 кВт. соат электр энергияси учун 83,60 сўм.

4-гуруҳ. Электрлаштирилган темир йўл ва шаҳар транспорти (электр тортгич) 1 кВт. соат электр энергияси учун 83,60 сўм.

5-гуруҳ. Носаноат истеъмолчилар, бюджет ташкилотлари шаҳар кўчаларини ёритиш учун фойдаланиладиган 1кВт. соат электр энергияси учун 83,60 сўм.

6-гуруҳ. Савдо ташкилотлари, кафе, ресторанлар ва хизмат кўрсатиш 1 кВт. соат электр энергияси учун 85,40 сўм.

7-гуруҳ. Аҳоли, аҳоли пунктларида 1 кВт. соат электр энергияси учун 83,60 сўм.

8-гуруҳ. Иситиш, иссиқ сув билан таъминлаш ва совутиш (кондициялаш) зҳтиёжларига ишлатиладиган электр энергиясининг 1 кВт. соати 83,60 сўм.

9-гуруҳ. Реклама ва иллюминация учун 1 кВт. соат электр энергияси учун 110,00 сўм.

10-гуруҳ. Энергетика тизимининг хўжалик эҳтиёжлари учун 1 кВт. соат электр энергияси 83,60 сўм.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси